#Сессия
⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз туманимиз ҳаётига оид 4 та долзарб масалани атрофлича муҳокама қилди
Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ еттинчи сессияси “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтди.
Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши сессиясида 4 та муҳим масала кўриб чиқилди.
Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сон Фармонига асосан 2025 йилда Паркент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида депутатларимизга ҳисобот берилди.
Паркент туман бюджетининг 2025 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳамда йил давомида шаклланиши кутилаётган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилиши тўғрисида ҳам ахборот тақдим этилди.
Шунингдек, депутатларимиз Президентининг 2025 йил 12 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сонли Қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалани атрофлича муҳокама қилишди.
Тўртинчи масала эса жорий йилда Паркент туманида “Яшил белбоғ” барпо этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқиш тўғрисида бўлди.
Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
👉 @PARKENT_TONGI