#Долзарб
⚡️⚡️⚡️ Хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан қараган ва қонунбузилишига йўл қўйган ходимларга қатъий чоралар кўрилади
Бу ҳақида бугун бўлиб ўтган Паркент туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида сўз борди.
Туман ҳокими Сардор Исоқулов, прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров раислигидаги мазкур йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди.
Унда туман прокуратураси, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ИИБ ва туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла еттилиги" ва бошқа ташкилотларнинг бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда ўтган 2024 йилда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳамда ижтимоий – иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараган ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши алоҳида қайд этиб ўтилди.
Йиғилишда тегишли соҳа раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Кенгаш қарори билан туманимизда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур вазифаларнинг ижроси назоратга олиниши таъкидланди.
👉 @PARKENT_TONGI