#Бизга_ёзадилар
⚡️⚡️⚡️ Қуёш маҳалласидаги сув тармоғида содир бўлган авария бугун бартараф этиладиган бўлди
Куни кеча Қуёш маҳалласининг фуқароси Бунёд Атаматов таҳририятимизга мурожаат йўллаганди.
Фуқаро билан кеч соат 19:00 да суҳбатлашганимизда у маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олидаги ичимлик суви тармоғидаги трубалар ёрилиб кетганлигини, “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлими ходимлари қувурни кўздан кечириб, талаб даражасида таъмирлаш ишларини бажармай қайтиб кетганлиги ҳақида шикоят қилди.
Унинг мурожаати юзасидан “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматов билан боғланганимизда қуйидагилар маълум бўлди.
Авария ҳолати 23 январь куни содир бўлган. Шу куннинг ўзида муаммони бартараф этиш мақсадида “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлимининг авария хизмати ходимлари ичимлик суви тармоғида 4 кун давомида таъмирлаш ишларини бажарган.
Кейинги 2 кун давомида ичимлик суви тармоғида яна авария ҳолати содир бўлган.
Айни пайтда “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлимининг авария хизмати ичимлик суви тармоғидаги трубаларни янгисига алмаштириш ишларини бажармоқда.
"Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг маълумот беришича, бугун ушбу авария ҳолати тўлиқ бартараф этилади.
❗️Мазкур авариянинг асл сабаблари ва уни бартараф этилиши ҳақида тўлиқ маълумотларни "Паркент тонги" газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин.
👉 @PARKENT_TONGI