ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ҳазрати Хадижаи Кубро (с.а.) нинг зиёратномалари матни ва таржимаси:

🔹السَّلامُ عَلَیْكِ یا اُمَّ الْمُؤْمِنِینَ، اَلسَّلامُ عَلَیْكِ یا زَوْجَةَ سَیّـِدِ الْمُرْسَلِینِ، اَلسَّلامُ عَلَیْكِ یا اُمَّ فاطِمَةَ الزَّهْراءِ سَیِّدَةِ نِساءِ الْعالَمِینَ، اَلسَّلامُ عَلَیْكِ یا أَوَّلَ الْمُؤْمِناتِ، اَلسَّلامُ عَلَیْكِ یا مَنْ أَنْفَقَتْ مالَها فِی نُصْرَةِ سَیِّدِ الاَْنْبِیاءِ، وَ نَصَرَتْهُ مَااسْتَطاعَتْ وَدافَعَتْ عَنْهُ الاَْعْداءَ، اَلسَّلامُ عَلَیْكِ یا مَنْ سَلَّمَ عَلَیْها جَبْرَئِیلُ، وَ بلَّغَهَا السَّلامَ مِنَ اللهِ الْجَلِیلِ، فَهَنِیئاً لَكِ بِما أَوْلاكِ اللهُ مِنْ فَضْل، وَالسَّلامُ عَلَیْكِ وَ رَحْمَةُ اللهِ وَ بَرَكاتُهُ

Таржимаси:

Салом сенга эй мўъминлар онаси. Салом сенга эй пайғамбарлар сарварининг умр йўлдоши. Салом сенга эй Фотимаи Заҳро – икки жаҳон аёллари саййидасининг онаси. Салом сенга эй илк мўъмина аёл. Салом сенга эй бор молини Ислом ва анбиёлар сарвари ғалабаси йўлида харж айлаган ва душманларни ундан йироқ айлаган. Салом сенга эй ҳазрати Жаброил (а.с.) салавот айтган зоти муқаддасаҳ. Салом сенга эй Худованди Жалилнинг саломини Унга етказган зот. Бу берилган Аллоҳнинг фазли сенга муборак ва Аллоҳнинг раҳмат ва баракотлари сенга бўлсин!

http://t.me/panjob_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳазрати Хадижаи Кубро (с.а.) нинг зиёратномалари:


«Мен сендан ҳeч қандай камчиликни сезганим йўқ ва барча имкониятларингни ишга солиб менга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракат қилдинг. Уй-рўзғор ишлари билан жуда чарчадинг ва мол-мулкингни Худо йўлида сарфладинг».

  Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) жавоб бердилар:

 «Эй Расулуллоҳ, иккинчи васиятим Фотима (саломуллоҳи алайҳо)дан эҳтиёт бўлинг. Чунки, у мен ўтганимдан сўнг етим ва ғариб қолур. Қурайш аёллари мабодо унга азият-озор етказмасинлар! Мабодо бирор киши унга қараб бақирмасин ва мабодо бирор бир киши унинг билан жанжаллашмасин».

  Мўъминларнинг онаси Хадича (саломуллоҳи алайҳо) 65 ёшга кирганларида Рамазон ойининг ўнинчи куни ва биъсатнинг ўнинчи йилида вафот этдилар.

  Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг энг мусибатли кунлари бу – вафоли умр йўлдошлари ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо)нинг вафот этган кунлари эди. Ва ўша йилни мусибат ва ғам-андуҳ йили, деб эълон қилдилар.

  Ундан сўнг ҳам ҳар гоҳ Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) номини тилга олиб, эслаганларида Сарвари коинотнинг кўзлари ёшга тўлиб кетар ва ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)га салому дуруд йўллаб дуо қилардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳар доим шундай марҳамат қилардилар:

«ما أبدلني اللّه خيرا منها، لقد آمنت بي حين كفر بي‌ الناس، و صدّقتني حين كذّبني الناس و أشركتني في مالها حين حرمني الناس، و رزقني اللّه ولدها، و حرمني ولد غيرها الحديث …»

«Аллоҳ таоло менга Хадичадан яхшисини бермади, одамлар менга куфр келтиришганида, у менга имон келтирди. Одамлар мени ёлғончига чиқаришганида, у мени тасдиқлади. Одамлар мендан ёрдамини дариғ тутганида, у мени ўз молига шерик қилди. Аллоҳ таоло менга бошқа аёллардан эмас, фақат ундан фарзанд ато қилди».

Манба: Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий “Ал-Истийъоб фий маърифатил асҳоб” 4-жилд, 287-бет; Аш-Шайх Мўъмин ибн Ҳасан Мўъмин Аш- Шабланжий “Нурул абсор фий маноқиби олин-Набиййил мухтор” 85 ва 90-бетлар; Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар Асқалоний “Ал-исоба фий тамйизис-саҳобаҳ” 4-жилд, 286 ва 287-бетлар; Аҳмад ибн Ҳанбал “Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал”, 6-жилд, 117-бет; Ибн Ҳажар Асқалоний “Ал-Исоба фий тамйизис-саҳобаҳ”, 4-жилд, 283-бет; Ибн Асийр Жазарий, “Усдул ғобаҳ фий маърифатис-саҳобаҳ”, 5-жилд, 438-бет.

Махсус "Панжоб" канали учун тақдим қилинди.

http://t.me/panjob_masjidi


Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ислом тарихи эркак ва аёлларнинг фидокорликларига тўла бўлиб, улар ҳаётларининг охирги лаҳзаларигача ушбу олий динни ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракат қилганлар.

 Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг умр йўлдошлари ва ҳаётлари давомида ул зотнинг ёру ёварлари бўлган уммулмуъминин (мўминларнинг онаси) ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот этган кунларида қарор топганмиз.

  Ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Аллоҳнинг сўнгги Расули ва Пайғамбарига биринчилардан бўлиб имон келтирдилар ва Исломни мудофаа этишнинг биринчи сафларида туриб уни ҳимоя қилдилар.

  Муборак Рамазон ойининг ўнинчи куни Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг вафоли турмуш уртоғлари вафот этган кунларидир. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ул ҳазратнинг риҳлатларидан бир неча йиллар ўтгандан сўнг ҳам ҳаяжон билан эслаб шундай дердилар:

  «Хадичага ўхшаш аёл қаерда бор? У шундай бир аёл эдики, ҳамма мендан юз ўгурганида у менга ишонди. Ва менинг даъватимни ёлғонга чиқарганларида у менинг пайғамбарлигимга имон келтирди. Ҳаётимда рўй берган қийинчиликларда менга ёрдам берди ва ўз молу пули билан менга кўмаклашди, дилимда бўлган ғамни бартараф айлаш учун ёрдам берди».

   Уммулмуъминин Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) вафот этган кунлари муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирамиз.

  Ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) мусулмон аёлининг камолот, поклиги ва яхшиликларининг олий намунаси эдилар. Ул ҳазрат биринчи бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га имон келтирдилар ва Расули Акрам келтирган динни тасдиқлади. Ул зот ҳатто жоҳиллик даврида ва ёмон муҳитда ҳам покиза ҳаёт кечиришни кўрсатиб бердилар ва хурофот ва жоҳилликка зарба етказдилар. Саодат ва хушбахтликка эришиш учун Хадича (саломуллоҳу алайҳо)нинг фикрлари шундан иборат эдики, муҳим мақсадлар атрофида фикр юритиш ва ушбу йўлда вужудга келган қийинчиликларни бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилиш керакдир.

 Ул вофодор зот Расули Акрам (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаётларида ёрдам берувчи аёл эдилар ва Сарвари оламга барча қийинчилик ва мусибатларда ҳамроҳлик қилдилар. Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг иймон ва Ислом равнақи йўлида қўшган ҳиссаси шу даражада эдики, Расули Акрам Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларини оламнинг тўрт машҳур аёлларидан бири, деб биладилар ва Аллоҳ таоло Ўзининг махсус саломини Жабраил орқали ҳазрат Хадичага етказди.

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрадилар:

 Меърожда бўлганим кечаси, қайтиб келиш чоғимда Жаброил мени олдимга келди. Жаброилга дедим: Эй Жабраил, бирор бир ҳожатинг борми? Жавоб бердилар: Менинг ҳожатим шуки, Аллоҳ таоло тарафидан ва менинг номимдан Хадича (саломуллоҳу алайҳо)га салом етказсангиз.

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Жабраилнинг каломини ҳазрат Хадича (саломуллоҳу алайҳо)га етказганларида, ул ҳазрат жавоб бердилар: Аллоҳ саломдир! Салом ва саломатлик Ундандир. Ва салом ҳам Унга тегишлидир. Жабраил (алайҳиc салом)га саломлар бўлсин!

  Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) Мадинага ҳижрат қилишдан уч йил олдин бемор бўлдилар. Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларига хибот айлаб шундай дедилар:

  Эй Хадича, Аллоҳ таоло жаннатда ҳам сени менинг турмуш ўртоғим қилиб қўйганини биласанми?

 Сарвари коинот Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларига меҳрибонлик изҳор этиб, ул ҳазратга жаннатни ва унинг хизматларидан шукроналар қилиш учун ул ҳазратга жаннатнинг олий даражасини ваъда бердилар. Хадича (саломуллоҳи алайҳо) хасталиклари янада шиддат олди.

Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Расули Акрам (саллаллоҳи алайҳи ва олиҳи ва саллам)га хитоб айлаб ўз васиятларини шундай баён этдилар:

  Эй Расулуллоҳ, бир нечта васиятим бор. Мен сиз ҳаққингизда сустлик қилдим. Мени авф айлагайсиз.

   Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) унга жавобан дедилар:
👇👇👇


Бугун Мўъминларнинг онаси Хадичаи Кубро (с.а) вафотлари куни.
Барчага ўз таслиятимизни изҳор этамиз.

@panjob_masjidi


Ҳар намозлардан сўнг ушбу дуоларни ўқишликни унутманг.

@panjob_masjidi


Оғиз ёпаётганда ушбу сураи муборакни ўқиб Аллоҳга дуо қилинг !

@panjob_masjidi


Субҳ (Бомдод) намозининг вақти 05:50

@panjob_masjidi


Рамазоннинг 11-кун дуоси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#Яхшилик_эҳсон

أَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِين

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради.
(Бақара 195-оят)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi




РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

  Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
— Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
— Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
— Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
— Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
— Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
— Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
— Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
— Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
— Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
— Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
— Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

http://t.me/panjob_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таржимаси:

Эй Аллоҳим қабр аҳлига шодлик ато эт.
Эй Аллоҳим ҳар камбағални мухтожликдан нажот бергин, ва ҳар очни тўқ айлагин.
Эй Аллоҳим ҳар яланғочга либос ато этгин ва ҳар қарздорни қарздорликдан қутқар.
Эй Аллоҳим ғамгиннинг қалбига шодлик ато этгин, ҳар ғарибни ватанига қайтаргин ва ҳар асирни асирликдан озод этгин.
Эй Аллоҳим мусулмонларни фасод ишлардан асрагин.
Эй Аллоҳим барча беморларга шифо бергин.
Эй Аллоҳим бизларни маънавий бой қилгин ва маънавий фақирликдан асрагин.
Эй Аллоҳим бизлардан номаъқул сифатларни йўқотиб, гўзал сифатларни ато этгин.
Эй Аллоҳим бизларнинг қарзларимизни адо этгин, фақирликдан асрагин ва бизларни ниёзмандликдан сақлагин.
Сен Яккаю—Ягона Қодир Зотсан.

@panjob_masjidi


ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ dan repost
Ҳар вақтики ифторлик қилар экансиз, биринчи луқмани танаввул қилаётган чоғизда ушбу дуони албатта ўқинг!

@panjob_masjidi


ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ dan repost
Агар ифторлик вақтида сиз билан купчилик бўлса:
"АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМНА, ВА ЪАЛА РИЗҚИКА АФТАРНА, ВА ЪАЛАЙКА ТАВАККАЛНА" деб дуо қиласиз. Бу куплик маъносидадир.

@panjob_masjidi


Бу кеча Мўъминларнинг онаси Хадичаи Кубро (с.а) вафотлари кечасидир.
Барчага ўз таслиятимизни изҳор этамиз.

ИншоАллоҳ эртага вафот кунлари муносабати билан махсус пост мақолаларимизни сиз азизларимиз учун ҳавола этамиз.

@panjob_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар.

@panjob_masjidi


​​​ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

"Истиғфорнинг 40 хосияти  Салавотлар " китобидан

http://t.me/panjob_masjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.