🔰
Аҳоли муаммолари депутат эътиборида!
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашига 4-Далмун сайлов округидан сайланган депутат Ортиқ Шеров “Далмунобод” маҳалласида 4-сектор раҳбари, Халқ қабулхонаси туман бўлими, "Далмунобод" маҳалла еттилиги билан биргаликда фуқаролар қабули ўтказилди.
🔹Қабулда аҳоли томонидан Далмунобод мфй Қаровлон қишлоғига 1 дона қўшимча трансфарматор ўрнатиш, эскирган симёгочларни янгилаш ҳамда тадбиркорлик масалалари бўйича ўз таклиф - мурожаатларини билдирдилар. Юқорида билдирилган мурожаатлар ечими юзасидан депутат тегишли туман ташкилот ва корхоналарга депутат сўрови киритилишини билдирди.
https://t.me/JondorKengashi