🛡 Онлайн кредитлар бўйича вақтинчалик тартиб: фирибгарликнинг олдини олиш чоралари
📢 Марказий банк 2024 йил 1 ноябридан – 2025 йил 1 апрелга қадар амал қиладиган вақтинчалик тартибни жорий этди. Унга кўра, кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида қатор хавфсизлик чоралари қўлланади.
🔍 Асосий талаблар:
✅ Онлайн кредит олиш учун ариза топширган фуқаро тижорат банкининг мобиль иловаси орқали биометрик идентификациядан ўтиши шарт.
✅ Кредит тарихи кредит бюролари маълумотлар базасидан 2 босқичда текширилади:
• 🏦 Ариза тушган пайтда
• 💰 Кредит маблағлари ажратилишидан олдин
🚫 Чекловлар:
📌 Фуқаро банк мобиль иловасида янги рўйхатдан ўтиб, биринчи марта онлайн кредит олган тақдирда, 48 соат давомида қуйидаги операциялар тақиқланади:
❌ P2P ўтказмалар
❌ Электрон ҳамёнларга пул ўтказиш
❌ Чет элга пул жўнатиш
❌ Онлайн валюта айирбошлаш
❌ Телефон рақамини тўлдириш
📞 Чекловларни олиб ташлаш учун мижоз банк юборган СМСдаги рақамга қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини тасдиқлаши керак. Банк ходими қайта боғланиб, мижозни қўшимча тасдиқдан ўтказгач, чеклов олиб ташланади.
❗ Кредит шартномаси бекор қилиниши мумкин:
🔹 Агар мижоз 48 соат давомида тасдиқлаш жараёнидан ўтмаса ёки маблағлар сарфланмаган бўлса,
🔹 Агар кредит мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида олингани аниқланса.
🔄 Бундай ҳолатларда кредит шартномаси бекор қилинади, ажратилган маблағлар эса банк ҳисобига қайтарилади.
📊 Натижалар:
📌 2025 йил 20 январь ҳолатига кўра, 285,0 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар мижозлар қўшимча тасдиқдан ўтмагани сабабли банкларга қайтарилди.
📌 2024 йил ноябрь-декабрь ойларида 20 392 та ҳолат бўйича 231,8 млрд. сўм қайтарилди.
📌 2025 йил 1-20 январь кунлари 10 438 та ҳолат бўйича 53,2 млрд. сўм банк ҳисобига қайтарилди.
✅ Ушбу вақтинчалик тартиб онлайн кредит ажратиш жараёнида фирибгарлик ҳолатларини олдини олишга хизмат қилмоқда.