#boykot
❗️Ғарб брендларининг бойкот қилиниши сабабли Americana Restaurants нинг даромади 39 фоизга камайди
Мусулмон мамлакатларида Ғарб брендлари бойкот қилиниши глобал талабнинг пасайиши фонида уларнинг даромадларини кескин камайтиришда давом этмоқда.
🔴 Энг йирик компаниялардан бири Americana Restaurants бўлди, унинг 2024 йилдаги фойдаси 39 фоизга камайиб , зарар миқдори 158,8 миллион долларни ташкил қилди.
Миср ва Саудия Арабистонидан тортиб, Покистон ва Индонезиягача бўлган Яқин Шарқ ва Осиёдаги истеъмолчилар Исроил ишғолини қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган компаниялар маҳсулотларидан воз кечмоқда.
🧃🍔❌ Бундай брендлар қаторига Coca-Cola, KFC, Starbucks, Mondelez ва Pizza Hut киради.
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган бойкот, Ғазодаги урушни тугатиш учун Исроил ишғолига босим ўтказишга чақирувчи ташкилот ва ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
✅🗣 Americana Restaurants ҳисоботида янги ресторан очилиши ва БААдаги корпоратив солиқнинг таъсири туфайли амортизациянинг ортиши қайд этилган. Бироқ, Ғарб брендларини бойкот қилиш савдоларнинг пасайишининг асосий омили бўлиб қолмоқда.
Таҳлилчилар жорий бойкотни сўнгги йиллардаги энг йирик бойкот деб аташмоқда, бу трансмиллий корпорациялар ва уларнинг ҳамкорлари учун жиддий молиявий йўқотишларга олиб келди.
✈️ Telegram 📷 Instagram