Менга тақдир қилингани...
🕊
Харид учун бозорга бордим. Сотувчи аёл билан нархини келишгач, уч кило картошка тортиб беришини сўрадим. Аёл картошкаларни тортиш учун идишга соларкан, ириб, ишлатиб бўлмайдиган аҳволга тушган картошкага кўзим тушди. “Яроқсизини солманг!” деб уни қўлимга олиб турдим. Сотувчи тарози томон кетди. Мен қўлимдагини картошкалар устига қўйдим. Оғирлик уч килодан камроқ чиқди, шунда аёл қараб ҳам ўтирмай қўлига уч-тўртта картошка олди. Ўшандай эътиборсизлик билан уларни мен оладиган картошкаларга қўшди. Улар орасида мен олишни истамаган картошка ҳам бор эди. Энди мана буни олиб қўйинг демадим, деёлмадим. Ўша картошкани сотиб олиб ташлаб юбориш менга тақдир қилинган эканки, ҳеч бир йўл билан ундан қочолмадим...
Бу ҳодиса менга иш вақтини баъзан ўз манфаатларингга сарфлаяпсан, шу боис иш ҳаққининг сенга ҳалол бўлмаган қисмига яроқсиз нарсани ҳарид қилдинг деяётгандек эди. Шу ҳодисагача менда бундай фикр бўлмаганди. Доимо бозорлигим орасида яроқсиз нарсани кўрсам, дарҳол сотувчини айблар, “Пулини ҳалоллаб топса бўлмайдими, ахир шу билан бола-чақасини боқади”, деб ўйлардим. Негадир бу сафар ўзимдан ранжидим.
Аслида ҳам бошимизга тушган ҳар бир муаммо, ҳар бир ёмон иш қилган қайсидир айбимиз, айёрлигимиз, қўполлигу бепарволигимизнинг қайларгадир урилиб, ўзимизга қайтган акс-садоси мисолидир. Қилган ишинг учун пулингни ҳалоллаб олмасанг, унинг ҳаммаси ҳам сенга насиб этавермайди. Кимнингдир кўнглини оғритсанг, сенинг ҳам кўнглингни янчадиган топилади. Ота-онангга қўполлик қилсанг фарзандинг сенга... айтиш ҳам аянчли.
Хуллас, азиз дўстим, муаммолар чангалидан чиқа олмаётган экансиз, ўз феълингизни яхшилаб тафтиш қилинг. Балки бозорлигингиз орасидаги яроқсиз ашёлар сизга тақдир қилингани учун тушгандир?! Асосийси, тақдир қилувчи тарафидан туширилганидир...
Тафаккур қилинг...