Oq Qora | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва оқ ва қора хабарлар!
- Oq Qora xabarlar Бизни кузатиб боринг…
☎️Реклама: @SardorMillion

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Исломий молия – нима у?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти келганини таъкидлаган. Ҳозирда бунинг учун “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда.

❗️Исломий молия ўзи нима? Видеода билиб олинг.

Савдогар, тадбиркор ва бизнес қиладиган барча танишларга юбориб қўямиз.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


❗️Совуқ кунларда бош кийимсиз юрманг!

Бошни ювиб, чала қуритиб, соч турмагим бузилади деб, бош кийим киймасдан совуққа чиқиш, соғлиғингизга жиддий зарар етказади!

Мутахассис фикрларини яқинларингизга ҳам етказишни унутманг!

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


🇹🇷 Туркиядаги Паландўкен тоғ-чанғи курортида қор кўчкиси содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши эса қор остида қолгани айтилмоқда.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


#Ана_холос

❌Саудия ҳам "етиб келди"! 🤦‍♂️

Саудия Арабистони 2034 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ЛГБТ мухлисларининг хавфсизлиги таъминланишини ва мамлакатда кутиб олинишини эълон қилди😱🤦‍♂

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


СССРни қўмсаб: Россияда Сталин ҳайкали очилди

21-декабр куни Москвадан 450 км шимолда жойлашган Вологда шаҳрида СССРнинг 1924-1953-йиллардаги де-факто раҳбари бўлган Иосиф Сталин ҳайкали очилди.

Сталин даврида совет иттифоқи бўйлаб турли халқлардан миллионлаб одам қатоғон қурбони бўлган: ўлдирилган ёки сургун қилинган. Бунинг ичида юз минглаб ўзбек зиёлилари ҳам бор эди.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


2024 йил 11 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 59,4 миллиард долларга етди.

Энг асосий ҳамкорлар қаторида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


"Жасжан қорним оч, овқат беринг деб 2 кун уйимда ётиб олди"

"Буюк шаманимиз" блогер Жасжандан қаттиқ хафа бўлган кўринади 😁

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


‼️ Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилмоқда

Сенат: “Фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида” жиноий иш уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилмоқда.

Одам савдоси жинояти ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилса жазо оғирлаштирилмоқда.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


❗️Солиқдан қочган тадбиркорлар маҳсулотини бойкот қилайлик деяпти Мурод Назаров

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Наманганда мактаб директори хонасида қимор ташкил қилгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8 – умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилиниши маълум қилинган.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


🇪🇬 Миср президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирадан 45 км шарқда чўлда қурилган янги маъмурий пойтахт ва президент саройини очди.

Катталиги бўйича Германиянинг Гамбургига тенг келадиган метрополия ғазнага 45 миллиард долларга тушди.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


🇷🇺🇺🇦 Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги бинога 2 та дрон келиб урилди

Маҳаллий нашрларга кўра, бу Украина дронлари. 37 қаватли бинода ёнғин чиққан, махсус хизматлар ҳодиса жойига етиб келган.

Украинадан Қозонгача масофа қарийб минг километрни ташкил қилади. Татаристон ҳудудига, одатда камдан-кам ҳолларда дрон етиб келади.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Метанда ўтирганлар бекор ўтирмасдан шу тез айтишни айтиб ўтиринглар:

Қишда Метан бўлмасмиш,
Метан бўлса қишмасмиш

Метанда очеред турган танишларга юбориб қўямиз 😅

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


🇷🇺🇺🇦 Қозондаги турар-жой биноларига олтита дрон билан зарба берилди — “ТАСС”

"Татаристон осмонида жами саккизта дрон қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ", деб ёзади агентлик расмийларга таяниб.

Бундан ташқари, Росавиация Қозон аэропорти вақтинчалик ёпилганини эълон қилди.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


🇮🇱🇾🇪 Яман ҳудудидан учирилган ракета Исроил пойтахти Тел-Авив ҳудудига тушди — Al Jazeera

Хабар берилишича, Исроилнинг “Темир гумбаз” мудофаа тизими ҳусийлар томонидан Тел-Авивга йўлланган баллистик ракетани ушлаб қола олмаган. Ракета 8 та тураржой биноларидан иборат комплексга тушган. Ҳодиса жойига ёнғин ўчириш гуруҳлари юборилган. Фалокат жойи ўраб олиниб, ҳозирда полиция ва ҳарбий разведка мутахассислари ишламоқда.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Биз кам иш ҳақи, ифлос фургонлар ва гавжум маршрутлардан чарчадик. Бу бизнинг Amazon ишчилари лойиқ бўлган нарсани ютиш вақтидир


"Amazon" компанияси ходимлари расман умуммиллий иш ташлашни бошлашди. Бу АҚШ тарихидаги компанияга қарши энг йирик иш ташлаш бўлади.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


🇵🇸💔_Ғазодаги генотсид давом этмоқда, шимолда одамлар кўчаларда қон тўкмоқда ва ҳеч ким уларни қутқара олмайди ёки жонини сақлаб қола олмайди.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


❄️Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

☃️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


❗️ Москвадаги шароитлардан қониқмаган Башар Асаднинг рафиқаси Эсма Асад эрига қарши ажрашиш учун ариза берди.

Сурия Миллий кучларининг Дамашқдаги ғалабаси ортидан 61 йиллик Баас ва 53 йиллик қонли Асад режимига барҳам берилди. Сурия тарихидаги қийноқ марказлари ва қирғинлари билан энг шафқатсиз ҳукмдорлардан бири бўлган Башар Асад шошиб қочиб кетган Россияда янги инқирозга юз тутмоқда.

Шу пайтгача унинг ақли қаерда эди?

Haberturk дан Четинер Четиннинг хабарига кўра; Асад йиллар давомида халқига қилган ҳар хил зулмларга эътибор бермаган Эсма Асад турмуш ўртоғи Башар Асад билан ажрашиш учун ариза берди.

Россияда "бахтли эмас"

Москвадаги яшаш шароитидан қониқмаган Эсма Асад Лондонга кўчиб ўтмоқчи.

Россия судларига мурожаат қилган Эсма Асад Москвадан чиқиб кетиш учун махсус рухсат сўраган. Бироқ, ариза ҳали якунланмагани ва ҳали ҳам кўриб чиқилаётгани маълум бўлди.

Асаднинг тақдири "Кремл" қўлида

Башар Асаднинг бошпана сўровига кўра, Суриядан қочиш операцияси Россия разведкаси томонидан уюштирилган бўлса-да, у расмийлар томонидан кўплаб тақиқларга дучор бўлган.

Москвадан чиқиб кетиш тақиқланган

У бошпана сўрови эвазига қабул қилган қоидалар орасида Асаднинг сиёсий фаолиятдан мутлақо тийилиши ва Москвани тарк этмаслиги ҳақидаги банд ҳам бор.

У Суриядан яширинча олиб чиққан пулга "тегиши мумкин эмас"

Асаднинг пул ва активларига кириш ҳуқуқи ҳам музлатилган, чунки унинг ҳаракат қилиш жойи сезиларли даражада қисқарган.

Россия назоратига бутунлай таслим бўлган Башар Асаднинг укаси Маҳир Асаднинг бошпана сўрови ҳали маъқулланмаган. У ҳозир Ироқдан бошпана топгани айтилмоқда.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!


#Диққат

⚡️Қўқонлик табиб сеҳргарми ёки фирибгар – Кўп саволларга жавоблар

«Менинг юртим» ТВ тайёрлаган видеода жуда кўп саволларга жавоб топилган. Табиблар ассоциацияси раҳбари табиий гиёҳлар билан даволаган киши табиб бўлишини айтиб, ортидан тушунарсиз фикр айтган. Олимлар фикри ҳам ўта тушунарли..
Иқбол Солиевни деб бутун Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан келган беморлар нега келаётгани айтишган.

❤️@OqQoraUzb- энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!

4k 0 18 7 20
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.