oqibat.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Гурлан туман "Усмон Саид бобо" жоме масжидининг расмий телеграм канали
Мурожатлар учун✍️ @savolllar_uchun
📚 Тоха сураси 132- оят
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ас Cалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба

12- феврал 2025 й.
13- шаъбон 1446 й.
🤲Аллоҳим, бизни гуноҳларимиздан шарқ ва ғарбнинг
орасини очганинг қадар узоқ қилгин! Оқ мато кирдан қандай тозаланса, бизни ҳам гуноҳларимиздан шундай поклагин

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Европада Ислом тиббиёти

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


#Видео

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


#Рамазонга_тайёргарлик
РЎЗА ҚАНДАЙ ИБОДАТ?
Нафсни поклаш ва ахлоқни гўзаллаштиришда намоз ва закотдан сўнг рўза ибодати муҳим ўрин тутади. Инсонни йўлдан оздирувчи омиллар ичида қорин ва жинсий шаҳват энг кучлиларидан экани ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири айнан шу икки шаҳватни жиловлашга ёрдам беришидир.


"Турк улусининг энг улкан янглиши
Араб одатини ДИН санашидир!"

Азиз Санжар ( турк биохимик олими, Нобел мукофоти совриндори).

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter




ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#намоз

❓1553-CАВОЛ: Мен 15-20 йилдан бери намозимда зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтар эдим. Айтилмаслигини яқинда билдим. Дугоналарим намозларим бузилганини, қайтадан ўқишим кераклигини айтишмоқда. Ҳақиқатан шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш билан намоз бузилмайди. Тўғри, кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра Фотиҳа билан зам сура ўртасида “бисмиллаҳ” айтилмайди. Лекин барча уламолар зам сурадан аввал “бисмиллаҳ” айтиб қўйса, намоз бузилмаслиги ва макруҳ ҳам бўлмаслигида якдил фикрдалар.
Демак, бундай ҳолатда намозни қайта ўқиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


⏺️Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

🕌 Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу илм тўғрисида шундай марҳамат қиладилар: "Илм молдан яхшидир, чунки илм сени қўриқлайди, сен эса молни қўриқлайсан. Илм ҳокимдир, мол эса маҳкум. Нафақа қилиш билан мол камаяди, илм эса ўргатиш билан зиёда бўлади".

📚"Таълим ва тарбия" китобидан.


Ас Cалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба

10- феврал 2025 й.
11- шаъбон 1446 й.
🤲 Aллоҳим, бизни гуноҳларимиздан шарқ ва ғарбнинг
орасини очганинг қадар узоқ қилгин! Оқ мато кирдан қандай тозаланса, бизни ҳам гуноҳларимиздан шундай поклагин

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча йил Рамазон рўзасини тутганлар? 📗 «Мўминнинг қалқони» китобидан
So‘rovnoma
  •   9 йил
  •   6 йил
  •   10 йил
  •   Энди билиб оламан
136 ta ovoz


Рўза қачон фарз қилинган? 📗 «Мўминнинг қалқони» китобидан
So‘rovnoma
  •   Ҳижрий биринчи йилда
  •   Ҳижрий иккинчи йилда
  •   Ҳижрий учинчи йилда
  •   Энди билиб оламан
130 ta ovoz


Aраб тилидаги «совм» (рўза) сўзининг луғавий маъноси қандай? 📗 «Мўминнинг қалқони» китобидан
So‘rovnoma
  •   Aвратни беркитиш
  •   Қатъий тақиқлаш
  •   Ўзни тийиш
  •   Энди билиб оламан
133 ta ovoz


Smartfon ekraniga.jpg
3.4Mb
Tелефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари...


Улашинг
↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


#Намоз_вақтлари
09.02.2025 "Усмон Саид бобо" жоме масжиди вақти билан намоз вақтлари!!!

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا


"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

✅Ўз яқинларингизга ҳам улашинг.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


📜 Буюк бобокалонимиз – шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Низомийдан Мирзо Бобургача бўлган адабий анъаналарни бойитган, ўзбек ва жаҳон адабиётига беқиёс ҳисса қўшган буюк шоир – Навоий!

Унинг ижодига шубҳа билан қараганлар эса мазкур мисраларни чапдан ўнгга, ёки тепадан пастга ўқиб кўрсин… 📖

“Нажот истар кишига ҳар ҳунар етмас,
Иллатни тузатмагай ҳеч бир ҳунар.”

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


Бугун 9 февраль - ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган.

11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади.

28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради.

1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.

Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган.

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


Ас Cалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба

9- феврал 2025 й.
10- шаъбон 1446 й.
🤲 Хатоларингизни эслаб, юрагингиз сиқилса, Аллоҳ таолодан мағфират ва кечирим сўранг, Раҳмли ва Меҳрибон Зот ҳеч бир гуноҳингизни қолдирмай авф этади!
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Даволаш табибнинг ҳаққими ёки бурчими?

#видео

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозда киши ўнг ёки чап томонга ёхуд осмонга қараши жоиз эмас. Уламоларимиз: “Намоз ўқувчи қиём ҳолатида сажда қиладиган жойига, рукуда икки оёғининг орасига, қаъдада эса кўксига қараши мустаҳабдир”, — деганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.