“Афросиёб”нинг Каттақўрғон бекати ташкил этилади
Бу давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 29 ноябрда қабул қилган “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Самарқанд вилоятининг туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”да кўзда тутилган.
Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига 2025 йилда “Афросиёб” поездининг “Тошкент – Бухоро” йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишини ҳамда “Самарқанд – Каттақўрғон” электр поезди йўналишларини ташкил этиш вазифалари топширилган.
Шунингдек, “Булунғур – Самарқанд шаҳри - Жума – Каттақўрғон шаҳри” йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган. Бунинг учун замонавий поезд вагонлари олиб келиш, оралиқ тўхташ темирйўл бекатлари инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган.
✅ @oqdaryoovozi1931