Pedkadr.tdi.uz dan repost
Миллий Сертификатлар учун ҳам тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) тоифа бериладими?
Савол: Мен Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумунидаги 1 мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчисман. Яқинда она тили ва адабиёт фанидан А даражадаги миллий сертификат олдим. Мен ҳам энди тўғридан-тўғри тоифа олиш учун имтиёз деган жойига миллий Сертификатимни жойлаб мурожаат юборсам бўладими?
Жавоб: Йўқ бўлмайди, албатта. Бошланғич таълим ўқитувчиларига, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларига ҳам тоифа беришда миллий сертификатлар учун имтиёз берилмайди.
Низомнинг 36-банди
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд)* тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.
*-С1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро Сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot