Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОНАСИ.
Тонг сахар мендан ҳам аввалроқ турган,
Уйимни саранжом-саришта қилган,
Айтмоқчи бўлганим кўзимдан билган,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Ҳеч нарса топилмас уйда бўлмасанг,
Қалбим ҳам ёришмас агар кулмасанг,
Қадрингни биламан ўзинг билмасанг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Босолмас ўрнингни ўғил, қизларинг,
Ғамдан ёш тўкмасин асло кўзларинг,
Таомга моҳирсан ширин қўлларинг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
То шу дам ҳизматим қилдинг толмадинг,
Бе миннат бажардинг маош олмадинг,
Сўксам ҳам ҳеч қачон қовоқ солмадинг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Оталик бахтимга сабабчи ёрим,
Сен учун тутаман қўлдаги борим,
Ёнимда бўлмасанг юрмас ҳеч корим,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Розиман, рози бўл,рози бўлсин Ҳақ,
Ҳам жаннат бўлишга бўламан илҳақ,
Кечиргин баъзида сўкканман ноҳақ,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Тонг сахар мендан ҳам аввалроқ турган,
Уйимни саранжом-саришта қилган,
Айтмоқчи бўлганим кўзимдан билган,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Ҳеч нарса топилмас уйда бўлмасанг,
Қалбим ҳам ёришмас агар кулмасанг,
Қадрингни биламан ўзинг билмасанг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Босолмас ўрнингни ўғил, қизларинг,
Ғамдан ёш тўкмасин асло кўзларинг,
Таомга моҳирсан ширин қўлларинг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
То шу дам ҳизматим қилдинг толмадинг,
Бе миннат бажардинг маош олмадинг,
Сўксам ҳам ҳеч қачон қовоқ солмадинг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Оталик бахтимга сабабчи ёрим,
Сен учун тутаман қўлдаги борим,
Ёнимда бўлмасанг юрмас ҳеч корим,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
Розиман, рози бўл,рози бўлсин Ҳақ,
Ҳам жаннат бўлишга бўламан илҳақ,
Кечиргин баъзида сўкканман ноҳақ,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?