#Биласизми
BRICS+ : ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари "Брикс плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди. Саммит 22-24 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
➖ Бу қандай ташкилот?
📆 BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африканинг инглизча қисқартмаси) 2006 йил июнь ойида Петербург иқтисодий форуми доирасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.
➖ Аъзо давлатлар
Дастлаб ташкилотга беш давлат аъзо бўлган бўлса, 2024 йилнинг январида уларнинг сони яна тўрттага кўпайди. Шундан кейин ташкилот BRICS+ дея юритила бошланди. Айни дамдаги аъзолар: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Эрон, Миср, Эфиопия, БАА.
🇷🇺Россия BRICS дан нима кутяпти?
2009 йилдан бери BRICS саммитлари ҳар йили ўтказилади. Бу галги саммитдан Россиянинг умидлари катта. Россия глобал тўлов тизимини яратмоқчи ҳамда ҳали яккаланиб қолишдан йироқ эканини исботламоқчи.
Тадбирга МДҲ, ЕОИИ, ШҲТ ва АСЕАН каби бирлашмаларга аъзо бўлган 36 нафарга яқин давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар таклиф этилган.
Владимир Путин BRICS га аъзо бўлган ҳамда бўлмаган давлатларнинг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказиш ниятида.
🇺🇿BRICS ва Ўзбекистон
Ўзбекистон BRICS га расман аъзо эмас. Аммо ташкилотнинг лойиҳаларида фаол иштирок этиб келади.
@olimlar_minbari