Шукуҳ
Ҳув ўшал лаҳзада минг йил яшадим,
Минг йил бахт таъмини тотдим томчилаб.
Ҳар томчи бахтимни туйганим сарим
“Борингга шукр”ни айтдим пичирлаб.
Ҳув ўшал лаҳзада келмади ўлгим,
Яхшиям ўлмабман, кетмабман сўлиб.
Сен эса кузатиб кулгучим рақсин
Бахт рангин томоша қилардинг кулиб.
Ҳув ўшал лаҳзада теварак фусун
Бир ҳовуч кул эдим, айландим чўққа.
Минг бора ташаккур ўшал он учун
Бахтсиз кунларимни чиқарди йўққа.
Ҳув ўшал лаҳзада мен ҳам бир аёл
Лабимдан сўз эмас тўкиларди зар...
Азизим, ҳув ўша бахтнинг кучидан
Яшайман умримнинг сўнггига қадар.
Ҳар кун очилмайди тоғларда лола,
Баҳор мангумас деб чекаверма ғам.
У онлар ўлмаслик учун кифоя,
У онлар тирилмоқ учун берилган!
Нурхон Элмирзаева,
5 февраль, 2024
t.me/nurxonelmirzayeva
Ҳув ўшал лаҳзада минг йил яшадим,
Минг йил бахт таъмини тотдим томчилаб.
Ҳар томчи бахтимни туйганим сарим
“Борингга шукр”ни айтдим пичирлаб.
Ҳув ўшал лаҳзада келмади ўлгим,
Яхшиям ўлмабман, кетмабман сўлиб.
Сен эса кузатиб кулгучим рақсин
Бахт рангин томоша қилардинг кулиб.
Ҳув ўшал лаҳзада теварак фусун
Бир ҳовуч кул эдим, айландим чўққа.
Минг бора ташаккур ўшал он учун
Бахтсиз кунларимни чиқарди йўққа.
Ҳув ўшал лаҳзада мен ҳам бир аёл
Лабимдан сўз эмас тўкиларди зар...
Азизим, ҳув ўша бахтнинг кучидан
Яшайман умримнинг сўнггига қадар.
Ҳар кун очилмайди тоғларда лола,
Баҳор мангумас деб чекаверма ғам.
У онлар ўлмаслик учун кифоя,
У онлар тирилмоқ учун берилган!
Нурхон Элмирзаева,
5 февраль, 2024
t.me/nurxonelmirzayeva