Тўралар
Келиб-кетар тутуруқсиз тўралар,
Бири халқни эзар, бири бўралар,
Ё тўн ёпиб ёзувчисин жим қилар,
Аролиқда қийналган шу халқ қолар!
Халқим дебон сув кечмаса тўрамас,
Келса тошқин уст ечмаса тўрамас,
Келажакчун бахт бичмаса тўрамас,
Йўқса ани топа олмай халқ қолар!
Қаламгинам, безиллайсан халқ десам,
Имиллайсан, изиллайсан халқ десам,
«Боболар ҳам битган дейсан» халқ десам,
Биламану, ёзмай десам халқ қолар.
Келиб-кетар тутуруқсиз тўралар...
Нурхон Элмирзаева,
26 октябрь, 2019
t.me/nurxonelmirzayeva
Келиб-кетар тутуруқсиз тўралар,
Бири халқни эзар, бири бўралар,
Ё тўн ёпиб ёзувчисин жим қилар,
Аролиқда қийналган шу халқ қолар!
Халқим дебон сув кечмаса тўрамас,
Келса тошқин уст ечмаса тўрамас,
Келажакчун бахт бичмаса тўрамас,
Йўқса ани топа олмай халқ қолар!
Қаламгинам, безиллайсан халқ десам,
Имиллайсан, изиллайсан халқ десам,
«Боболар ҳам битган дейсан» халқ десам,
Биламану, ёзмай десам халқ қолар.
Келиб-кетар тутуруқсиз тўралар...
Нурхон Элмирзаева,
26 октябрь, 2019
t.me/nurxonelmirzayeva