Дўстимга мактуб
Агарда соғинсанг, шу кенг дунёлар
Торлик қилиб қолса сенинг кўзингга*.
Сабрингни тўлдирса бўҳтон рўёлар,
Ишонганинг оёқ қўйса юзингга.
«Нега?» «наҳот?!», яна «ахир...»лаб қолсанг,
Кўксингни куйдирса айбсиз айбдорлик.
Яхшилик ҳақига ёмонлик олсанг,
Шундан қамраб олса қалбингни торлик.
Эгилма! Кўтар бош, осмонга қара,
Минг йилки нур сочар қуёш муттасил.
Барчанинг жонига бирдайин яраб,
Англатиб боряпти ўзини - асл.
Аммо тунда асло очма кўзингни,
Кўксингни бўшатма мудроқ ўқларга.
«15 кун ёруғу сўнг қоронғу» деб,
Ойдан ўрнак олиб, қолма чўғларга.
Қора нусхалардан олмагин ибрат,
Ёруғ манзилларнинг карвонбоши бўл.
Нечун ардоқлашим исботла, кўрсат -
Доимо чарақла, дил қуёши бўл!
Нурхон Элмирзаева,
22 декабрь, 2020
* Раъно Алиевадан
t.me/nurxonelmirzayeva
Агарда соғинсанг, шу кенг дунёлар
Торлик қилиб қолса сенинг кўзингга*.
Сабрингни тўлдирса бўҳтон рўёлар,
Ишонганинг оёқ қўйса юзингга.
«Нега?» «наҳот?!», яна «ахир...»лаб қолсанг,
Кўксингни куйдирса айбсиз айбдорлик.
Яхшилик ҳақига ёмонлик олсанг,
Шундан қамраб олса қалбингни торлик.
Эгилма! Кўтар бош, осмонга қара,
Минг йилки нур сочар қуёш муттасил.
Барчанинг жонига бирдайин яраб,
Англатиб боряпти ўзини - асл.
Аммо тунда асло очма кўзингни,
Кўксингни бўшатма мудроқ ўқларга.
«15 кун ёруғу сўнг қоронғу» деб,
Ойдан ўрнак олиб, қолма чўғларга.
Қора нусхалардан олмагин ибрат,
Ёруғ манзилларнинг карвонбоши бўл.
Нечун ардоқлашим исботла, кўрсат -
Доимо чарақла, дил қуёши бўл!
Нурхон Элмирзаева,
22 декабрь, 2020
* Раъно Алиевадан
t.me/nurxonelmirzayeva