Postlar filtri


✍ Ислом Арслон.Шеьри.

🎹🎻🎼 Абдумутал Акрамов
мусиқаси.
🎤🎤 Абдумутал Акрамов.
ижроси.




Hasan Almatov ijodi dan repost
ЮРАГИМДА ВАТАН КУЛАР

Ҳасан Алмат шеъри.

Муаллифнинг ўзи ўқиди.


🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃
🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺


Амир Худойберди... ✍🏻

Малоҳатхон... 🎤


🍃🍃ПИЁЛА🍃🍃

Ажаб толейинг кулди, жонон мисол пиёла,
Лабингга лаб қўймоқда бир навниҳол қиз бола.
Ичингдаги чоймиди, шарбатмиди, маймиди,
Нега рухсори бирдан қизорди мисли лола?
Рашкимдан ўртанурман, ўрнингда бўлсам агар,
Балки эришармидим осонгина висола.
Орзуйим танҳо, сенга ишқин этиб лиммо-лим,
Қанийди ул гул менга узатсайди ибо-ла.
Шарт қўлидан тутардим «меникисан», деб ахир,
Қай йигит мақсудига эришибди уёла.
Гар илкин тортиб олса қаҳр-ла, ерга ногоҳ
Тушиб синсанг жаранглаб, гўёки аччиқ нола.
Эй чинни, синиғингни Амир сақлаб ўтарди,
Ёр лаби теккан, дея бир эзгу муддао-ла!
1989 йил
Амир Худойберди

🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃
🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺


🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃
🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺


🥀Кўнгил битта🥀

Амир Худойберди... ✍🏻

Малоҳатхон... 🎤


КЎНГИЛ БИТТА

Ер биттадир, биттадир осмон,
Худо битта, Муҳаммад битта.
Фаришталар айламиш макон,
Кўнгил битта. Муҳаббат битта.

Битта қуёш, битта эрур ой,
Меҳроб битта, футувват битта.
Сен ҳам танҳо, эй қошлари ёй,
Кўнгил битта. Муҳаббат битта.

Зуҳро битта, биттадир Чўлпон,
Самовий ҳис -- сукунат битта.
Сен мен учун ягона, жонон,
Кўнгил битта. Муҳаббат битта.

Туғилиш бир, биттадир ўлим,
Йўллар айро, саодат битта.
Сайлаганим сенсан, севгилим,
Кўнгил битта. Муҳаббат битта...

Амир ХУДОЙБЕРДИ
🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃
🍃🌺🌺🍃🌺🌺🍃🌺🌺


Уйқучи гўзал

Амир ХУДОЙБЕРДИ шеъри. Шоир ижросида.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
















Hasan Almatov ijodi dan repost
ЮРАГИМДА ВАТАН КУЛАР

Ҳасан Алмат шеъри.

Муаллифнинг ўзи ўқиди.











20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.