Келинг она.
Жоним онам, меҳрибоним дуога қўл очайлик,
Яхшиликни тарғиб этиб, ёмонидан қочайлик.
Оппоқ тола, нуроний юз даргоҳида қадрли,
Табаррук ёш ҳурматидан Ҳаққа қалбни очайлик.
Тинчлик берсин, ҳукм сурсин эллар аро аҳиллик,
Ёмон, бадбин шум ниятлар қуриб битсин бахиллик.
Дунё юзин қоплаб турсин гўдакларнинг кулгуси,
Парчалансин оламдаги зиддият, баджаҳллик.
Дунё узра янграр мудом хуш ният, хуш тилаклар
Бири кекса, бири энди кўзин очган гўдаклар.
Ҳар бирининг қадри буюк Аллоҳим даргоҳида,
Улар ҳаққи тинчлик сўраб кўтарилсин билаклар.
Онажоним келинг элга дуо қилайлик яна,
Яхшиликнинг ҳар бир боби қилсин кулиб тантана.
Қанча режа тузишса ҳам, битишса ҳам ёмонлар,
Макри буюк Яратганнинг Макри устундир она.
Зотига ҳамду сано, элчиларига салом,
Салавотла дуо қабул, ўртада гўзал калом.
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад
Нуртож Сайдолим қизи..
https://t.me/nurli_toj