Мулоҳаза.
Азизларим, баьзан турли тоифадаги инсонларни қилган маьрузаларида аёл аталмиш заифага қарата айтилган фикр мулоҳазаларни эшитиб жавоб қайтаргингиз келади, ҳақиқатни излаб қоласиз аёл мардумни биттагина бошига келган турли— туман ташвишлари ичида бу ҳам бир синов дея, қабул қиласиз.
Зотан, аёлни Яратган Эгам инсонларнинг фикрига қараганда "40 та" жон бериб яратган.
У чарчаш нималигини билмайди, у фаррош, у тарбиячи, у мураббий, у доя, ошпаз, дазмолловчи, кир ювувчи, супуриб сидирувчи, рафиқа, келин, кеннайи, ҳар бир лавозимига хизмати, меҳнати ила ёндашадиган мастура.
Уйқуси жойида эмас бедора, ороми тобида эмас чарчасада дам ололмас бе чора, яхши гап эшитса таомланмасада бир қоп семирадиган беозор маҳбуба...
Унинг хислатларини санаб адоғига етиб бўлмас ёзилажак ҳикоя, унинг ҳар бир ҳолатини анализ қилганни эсидан оғишига сабаб бўлувчи соддадил бекадир.
Хожасининг буйруқларига бўйсунувчи итоаткордир.
Тонгдан кечгача тиним билмас сайёда...
Нега уни таьрифлагим келди, ҳамма билган хилқатку.
Ҳа, баьзан билимдон сухандонлардан маьрузалар, психолигик тавсиялар эшитсам ноҳақликка учрайдиган аёл зотини ҳимоя қилгим келади, ахир унга осонми, дунё ташвишларидан ортиб бу танқид ва тавсиларни қабул қилиш.
Кеча биттаси айтаяпти: эрингиз ишга кетаётганда гўзал кийиниб, гўзал муомала билан жўнатинг.
Кийими тобидамас аёлини тарозини битта палласига, иккинчи палласига кўчада гўзал кийинган аёлни қўяди, солиштиради ва ҳоказо...
Анча гапирди, қонни қайнатиб.
Ўйлайман эркак нима ўзи у?
Кўзи билан ҳақиқатни кўролмайдиган хира пардами, қорни билан севадиган хўрандами?
Ҳақиқат қаерда?
Сиз бу тавсияни кимга айтаяпсиз?
Уйида хизматкори бор, кир ювувчиси, бола боқувчиси, ош—овқат пиширувчиси, дарс тайёрлатгувчиси, дазмол босувчиси бор бахтиёр аёлларгами хитобингиз?
Кеча—кундуз қўли косов, сочи супургига ҳамми? Агар шундай бўлса хато қиласиз.
Эркакларни сиз айтган тоифалари аёли кийиниб, сочини тараб турса ҳам, ҳурлиқолар йўлда қолар даражада гўзал бўлса ҳам қиларини қилаверади.
Ундайларни Аллоҳ тўхтатмаса, банда тўхтатолмас, Аллоҳ инсоф берсин.
Эркакларда масьулият ҳисси қанчалик тарози посангисида, шундан гапиринг.
Нега уларни тагига сув қуясиз, аёл бечора ким наздингизда, ислом неьмати келгунча, у инсон қаторига ҳам қўшилмаган эди.Ислом уни қаддини тиклади,бошини силади, нега сиз ўзингизча ихтиро қиласиз аёл ҳақида?
У обида, солиҳа, упа эликсиз ҳам нур юзли фариштадир
Биз эримизни ҳар хил ҳолатини кўрамиз ва ҳар бир нуқсонини ҳам садоқат билан қабул қиламиз, нега улар сирти ялтироқ, ичи қалтироқларга бунчалар ўч бўлмаса?
Эркак деганида ҳам бурч, омонатдорлик деган тушунчалар, рўзғорнинг оғир тошини бирга кўтариш деган масьулият тарозисида фаросат деган паллалари бор бўлса сиз айтганча бўлмайди.
Аксинча аёли шўрликнинг рўзғордаги ишини енгиллаштиришга, сулприслар билан хурсанд қилишга ҳаракат қилади.
Болаларининг онасини кўчадаги таннозларга алиштирмайди.
Аммо ўзи суюқ бўлса, ўзини Худо уриб қўйган бўлса сиз айтганча ҳаракат қилади, охир оқибат хор бўлиб аёли ёнига қайтади.
Умр ўтади, ёшлик кетади, кексалик етади, шунда аёлини қадрига етади. Эгилган бошни кесмайдиган аёли мардларча қабул қилади.
Ор номусини, бола чақасини бағрига босиб турган аёл, оқ ювиб, оқ тараб эрига ҳам шу даргоҳдан жой бераолади, юзига ҳам солмайди, от айланиб қозиғини топади.
Ҳаётда мисоллар кўп бу борада.
Энг муҳими эркак ҳам аёл ҳам иймонли бўлиши керак, такасалтанг ёки танноз эмас.
Осмон никоҳини қадрига етиш оқил инсоннинг иши, азизам.
Оқибатимизни, охиратимизни, турмушимизни Аллоҳ ислоҳ этсин.
Амин.
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.
Нуртож Сайдолим қизи.
5 май, 2022 йил.
https://t.me/nurli_toj