Тафаккур.
Мелодий йил ўзгариб, улғаямиз бир ёшга,
Эски йилдан лик 👢этиб янгисига ўтамиз.
Кайфимиз 🍵 чоғ, турли таом тайёр турар ҳар бошга,
Гўё муҳим маросим, кексаю ёш кутамиз.
👍Яхши тилак, яхши ўйда хурсанд қилиб ўзимиз,
Дастурхонга бир йиллик ош овқатни уямиз.
Не бўлса барин тўкиб, оз кўриб қўш кўзимиз,
Ҳой—ҳавасга бурканиб, шукронага йўямиз.
Нафс ҳакалак отар, ҳис—ҳаяжон талтайган,
Бунинг отин уялмай "тўкинлик" деб қўямиз.
Ер юзин қай бурчида ким сувга, ким нонга зор, 😢
Ҳар қадамда минг алам, айтинг, қилаяпмизми ор?
Маънавий дастурхонимиз қачонгина ёямиз?
Нафси ўпқон ҳоким эрур, ундан барча ғоямиз.
Тўғри ҳамма ният қилар, ниятларнинг додаси,
Исроф, зиён орасида кўмилади фойдаси.
Мана яна йил ўзгариб, янги рақам ёзилар,
Ёшимиз ҳам 👍янги рақам атрофида чизилар.
Ортга назар солиб ўтган гуноҳимиз тизилар,
Яқин Куннинг ҳасратида ❤юраккинам эзилар.
Эвоҳ, Нуртож, кўзингни оч, тавба қилишингдир шарт!
Тану жонинг истиғфорнинг ишқорила тезроқ арт!
Йил ўзгарди, ёшинг етмиш, ҳар нафасга жавоблар,
Қай бирига шукринг етар, қай бирига савоблар,
Кибр, исён, амалларни қолдириб эски йилга,
Қўлдан келса 🤲дуосин ол, ёруғлик сол ҳар дилга.
Уйилгани сара дерсан, пуч бўлса ҳолинг войдир,
Ҳафта, кунлар, ҳар сония гувоҳ ўн икки ойдир.
Тафаккур қил, умр ўтар, қайтмас, 🚪эшиги беркдир,
Ўзинг ўнгла, шукур айла, гарчи танинг тирикдир.
Савоб йиғ, деб умр берди, ҳисобини ҳам олар,
Тилинг, танинг, қошу кўзинг лаблар ҳасратда қолар.
Ўйлаб иш қил, тилингни тий, дастурхонингни туза,
Зикр, шукур, илм, савоб, ҳамда узрла беза.
Қадрига ет, омонат қул шукрини қил бугунни,
Охиратга олиб қўйгин энг чиройли тугунни.
Оғримасин сендан қалби ҳеч бир яралган таннинг,
Дунё 🌍букун аросатда тавбасин қил ҳар оннинг! 🌙
Қўлингдан нима келар, ҳеч бўлмаса дуола,
Кемтиккина 🌏ерига малҳам қўйиб давола.
Парча 🍞 нон билан тўяр шу митти ошқозонинг,
Аммо қанча тасбеҳ камдир, аъмолинг дошқозони
Уни тўлдир, уни тўйдир бир кунингга керакдир,
Ҳеч не фойда бермас Кунда сенинг учун тиракдир.
Омонат 👍бу умрга катта қилма ташвишни,
💗Жабри бордир жонгинанга, сўроғи бор ҳар ишни.
Дастурхоннинг каттасини Қиёматга олиб қўй,
Барзаҳ, Маҳшар, Сиротнинг йўлларига солиб қўй 🤝.
Ҳар ишида ҳикмати бор Зотга ҳамду санолар,
Тафаккурла очилади бунда баъзи маънолар.
Йўлларида ибрати мўл ҳабибига саломлар,
То қиёмат дуруд бўлсин ҳамда ширин каломлар.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Нуртож Сайдолим қизи.
2024 йил, 30 декабр.
https://t.me/nurli_toj