ОНАНГ БЎЛАРКАН
Синовларда бошинг қотганда,
Ўзгаларни сўзи ботганда,
Билиб билмай тошлар отганда,
Фақат йиғлаб онанг тураркан.
Битта ташвиш,ҳамма жойда бор,
Курашмасанг нима фойда бор.
Миш-миш,қилса кулфатда хор зор
Кўз ёш тўкан онанг бўларкан.
Болам дея кутаркан йўлинг,
Душман ушлаб турсада қўлинг.
Тикон босиб ётсада йўлинг,
Дуо қилиб онанг тураркан.
Гоҳи қалбин ёниб юрса ҳам,
Юрак бағри қонаб турса ҳам.
Дўст биродар тониб кулса ҳам,
Саждагоҳинг онанг бўларкан.
Демак бир кун қиёмат яқин,
Хиёнатнинг жавоби тайин.
Эзгу йўл қил,ибодат сайин,
Паноҳ қилган онанг бўларкан.
Йиғлаб сени интизор кутган,
Бедорликда тунлари ўтган.
Болам дея кўз ёшлар тўкан,
Она зоринг онанг бўларкан.
Ғамлар сени эзганда ногоҳ,
Ҳеч ким сенга бўлмаса ҳамроҳ.
Сени дея жонин берган моҳ,
Фақатгина онанг бўларкан.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
👉https://t.me/nurimsankuu
Синовларда бошинг қотганда,
Ўзгаларни сўзи ботганда,
Билиб билмай тошлар отганда,
Фақат йиғлаб онанг тураркан.
Битта ташвиш,ҳамма жойда бор,
Курашмасанг нима фойда бор.
Миш-миш,қилса кулфатда хор зор
Кўз ёш тўкан онанг бўларкан.
Болам дея кутаркан йўлинг,
Душман ушлаб турсада қўлинг.
Тикон босиб ётсада йўлинг,
Дуо қилиб онанг тураркан.
Гоҳи қалбин ёниб юрса ҳам,
Юрак бағри қонаб турса ҳам.
Дўст биродар тониб кулса ҳам,
Саждагоҳинг онанг бўларкан.
Демак бир кун қиёмат яқин,
Хиёнатнинг жавоби тайин.
Эзгу йўл қил,ибодат сайин,
Паноҳ қилган онанг бўларкан.
Йиғлаб сени интизор кутган,
Бедорликда тунлари ўтган.
Болам дея кўз ёшлар тўкан,
Она зоринг онанг бўларкан.
Ғамлар сени эзганда ногоҳ,
Ҳеч ким сенга бўлмаса ҳамроҳ.
Сени дея жонин берган моҳ,
Фақатгина онанг бўларкан.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
👉https://t.me/nurimsankuu