📚Бугун Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий кенгашда "Профессор Низомиддин Маҳмудовнинг лингвистик ва методик қарашлари" мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.
Диссертант: Д.Бошманова. Илмий раҳбар: ф.ф.д., проф. Д.Жамолиддинова
Иқтибос авторефератдан олинди
✅ каналга уланиш: @nizomiddinmahmudov
Диссертант: Д.Бошманова. Илмий раҳбар: ф.ф.д., проф. Д.Жамолиддинова
🔰Дунё тилшунослигида бугунга қадар ўзининг илмий мактабини яратган ва жаҳон тилшунослик тафаккури ривожига ҳиссасини қўшган, алоҳида эътироф қилинган назариётчи олимларнинг тадқиқот усуллари, уларнинг илмий-назарий асарлари тадқиқи масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда. Бу соҳадаги илмий тадқиқотларни мунтазам олиб бориш, илм-фан фидойиларининг ўзига хос мактабини тадқиқ қилиш замон талабидир. Келажак авлод ўз олимларини таниши, уларнинг асарларини ўқиб ўрганиши лозим. Ўзбек тилшунослиги йирик олимлари билан ҳар қанча фахрланса, арзийди. Уларнинг илмий-ижодий фаолиятини ўрганиш, тадқиқ усулларини амалиётга татбиқ қилиш орқали фанни янада юқори даражада ривожлантиришимиз мумкин. Тилшунос олимларнинг лингвистик ва методик қарашларини ўрганиш шу маънода долзарб ҳисобланади.
🔰Ўзбек тилшунослигида алоҳида мактаб яратган заҳматкаш олимлар талайгина. Бироқ уларнинг илмий-назарий фаолиятини тўлиқ ўрганилган деб бўлмайди. Шу маънода мамлакатимиз тилшунослигидагина эмас, балки халқаро миқёсда эътироф этилган олимларнинг илмий асарларини монографик планда тадқиқ қилиш соҳанинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ана шу жиҳатдан профессор Н.Маҳмудовнинг илмий асарларининг назарий ва амалий аҳамияти ҳамда олим яратган лингвистик мактабининг ўзбек тилшунослиги ривожидаги ўрнини аниқлаш соҳа олдида турган муҳим масалалардан ҳисобланади. Олимнинг ўзбек тилшунослиги тараққиётига қўшган ҳиссаси, тил таълими борасидаги залворли изланишлари самарасини кенг тадқиқ этиш бугунги кун тилшунослари учун катта мактаб вазифасини ўтамоқда, бу эса тадқиқ қилинаётган мавзунинг бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлигини белгилайди.
Иқтибос авторефератдан олинди
✅ каналга уланиш: @nizomiddinmahmudov