Dilrabo so’z 📝 dan repost
Ўзбек тилига фамилия сўзи кириб, ўзлашиб бўлган, унга ўзбекча муқобил ахтариш кераксиз юмуш. Лекин қайсидир бир «тил билимдони»нинг «ихтироси» билан бу сўзга шариф деган муқобил топилибди, баъзи мундоқроқ иш юритувчилар томонидан тайёрланган босма қайдномаларда «И.Ф.» (исми, фамилияси) ўрнида ҳатто «И.Ш.» (исми, шарифи) тарзида ёзиш ҳам бошланибди. Бу шўрлик «ихтирочи»лар билмайдиларки, эски ўзбек матнларидаги исми шарифи (исми шарифингиз) ибораси «исми, фамилияси» дегани эмас, балки «шарафли, шарафланган исми» дегани бўлади, мазкур иборани тушунмаслик оқибатида улар қош қўяман деб кўз чиқарганлар.
📙Низомиддин Маҳмудовнинг "Кўнгилочар газетадаги кўнгилсиз гаплар" мақоласидан (2012 йил)
🔸https://t.me/dilrabo_soz