Оналар дилидан:
Болам мени эркаланг!
Шунақа вақт келибтики мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлибман. Сиз отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим , Дунёим ичидаги дунёим денг.
Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.
“Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз та’мини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни букиб қўймасин.
-шунча пулга бекор олибсизда ўғлим , мен учун, десам
-Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам , менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Росулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган
Онангизни бошидан ўпиб айтинг:
“Сиздан Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!
Болам биласизми бу ихтиёрингиз менга бахтлар улашади, Сизга эса икки дунё Саодатини.
Ин шаа Аллоҳ!
Болам мени эркаланг!
❤️https://t.me/nilufar_tohirovna