Ёшроқ бўлганингда инсонларга нисбатан шафқатсизроқ муносабатда бўласан. Уларнинг камчиликларини, сенга умуман тескари бўлган одатларини қабул қила олмайсан ва улардан нафратланасан, ёмон кўрасан, слабак деб ҳисоблайсан.
Инсон сифатида улғайганинг сари инсонларни ҳар қанақасига тушуна бошлайсан. Уларни ҳам хато қилиши, қанақадир хуник одатлари, камчиликлари, комплекслари бўлишига нормал қарай бошлайсан. Чунки ҳаёт сени ўзи шу ҳолга келтириб қўйган бўлади.
Менимча одам бутун умр кечиролмайман деган одамларини ҳам вақт ўтиб кечирса керак. Унга бўлган нафрати йўқолишига вақт сабабми ёки унинг вазиятига тушиб уни тушуна бошлагани сабабми, бунисини билмадим.