Nazarmahram_uz ☪️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Andijon viloyati Shahrixon tumani "Sulaymonbek" jome' masjidi imom noibi Farxodbek domla Qodirovning rasmiy telegram kanali.
Kanalimizda:
📚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫
📖 Ibratli hikoyalar
📃 Hikmatli so'zlar
🎵 Go'zal qiroatlar
📝 Avliyolar xayoti
🤲 Duolar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Асака туманидаги “Файзиобод” жоме масжидида жума намози шукуҳи

Шу йил 25 апрел куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Асака туманидаги “Файзиобод” жоме масжидига Жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.

Жума намози марузасида қозидомла намозхонларга "Фитна-фасоддан сақланайлик” мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар.

Маруза якунлангач, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☪ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! F.


Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар !!!

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида
У Зот (ﷺ) набий эдилар !!!

2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган !!!

3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар.
У Зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган !!!

4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди !!!

5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!

6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!

7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди !!!

8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар !!!

9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар !!!

10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган !!!

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган !!!

12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
У Зот тамомила нур бўлганлар !!!

13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган !!!

14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган !!!

15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган !!!

16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган !!!

17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар !!!

18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган !!!

19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар
У Зотга уммат бўлар эдилар !!!

20. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63) !!!

21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2) !!!

22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар.
Бу фаришта У Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар !!!

23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир
(Фатҳ 1-2) !!!

24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди !!!

25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон
У Зотнинг суъратига кира олмайди !!!

26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам,
У Зотга жавоб бериши вожиб бўлган !!!

27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган !!!

28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди !!!

29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб,
У Зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради !!!

30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда
У Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар !!!

31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар !!!

32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар !!!

33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки,
У Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди !!!

34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар !!!

35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади !!!

#ибрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилди. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☪ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! F.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
"Жума муборак! Бу кун сизга тинчлик, барака ва фазилат келтирсин. Юртимизга тинчлик, оилангизга эса бахт- саодат ёр бўлсин!"Яхши амалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☪ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! F.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бахт қуши 🕊️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☪ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! F.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гўзал тиловат.

•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇


Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ёмонлик эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси.


Табассум ажойиб дори:
— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.

🌗🌘🌑🌒🌓


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

Энг яқинлар группасига юборинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Биринчи Президентимиз мақбарасини зиёрат қилдилар.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

манба: https://t.me/shmirziyoyev/26871?single

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook



16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.