Navoiyliklar.uz | Расмий


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🪩 Navoiyliklar.uz сайтининг расмий Telegram канали
⚡️Фақат расмий маълумотлар, энг сўнгги тезкор ва долзарб янгиликлар!
Instagram: https://www.instagram.com/navoiyliklar.uzb
Facebook: https://www.facebook.com/navoiyliklar.uzb
Реклама: @NAVOIYADMIN

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Navoiylik Timur (Tim Leon) cryptobirja bo’yicha mutahassis ✅️

P2P ҳақида маслаҳатлари!
💵

Кўпроқ маълумот учун ижтимоий тармоқларга обуна бўлинг !


😎 Instagram
📱 Telegram
📱 TikTok

👉 https://t.me/CRYPTOTIMLEON/362


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Navoiylik Timur (Tim Leon) cryptobirja bo’yicha mutahassis ✅️

P2P ҳақида маслаҳатлари!
💵

Кўпроқ маълумот учун ижтимоий тармоқларга обуна бўлинг !


😎 Instagram
📱 Telegram
📱 TikTok

https://t.me/CRYPTOTIMLEON/362


〰️❤️❤️❤️❤️❤️❤️〰️
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥

🔗Кармана тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими раислигида бўлиб ўтган йиғилишда алоҳида Кармана туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, мигрантлар билаш ишлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Бу йўналишлардаги йўл қўйилган камчиликлар, туман миқёсидаги қониқарсиз кўрсаткичлар танқидий таҳлил этилиб, баъзи раҳбарларга интизомий жазо чоралари кўрилди.

Мутасаддиларга миграциядан қайтганларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар белгилаб берилди.

✅ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ САҲИФАЛАРИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ👇

🌐Instagram | ✅facebook | ✅telegram | 🌐web site |


〰️❤️❤️❤️❤️❤️❤️〰️

🔗Аввал хабар берганимиздек, Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш, мигрантлар билаш ишлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда шу йўналишларда туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари фаолияти таҳлил этилиб, Навбаҳор, Нурота туманлари ва Ғозғон шаҳрида қилинган ишлар танқидий таҳлил этиляпти.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб–қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар қониқарсиз эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, миграциядан қайтганларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ишларига барча раҳбарлар бирдек масъул эканлиги айтиб ўтилди.

✅ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ САҲИФАЛАРИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ👇

🌐Instagram | ✅facebook | ✅telegram | 🌐web site |


🍁🍁🍁🍁🍁 🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁❗️

🌱Зафар муборак, конимехлик миришкор деҳқон ва фермерлар!

☁️Конимех тумани фермер ва деҳқонлари вилоятда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажаришди.

🟪Конимехликлар ўтган қисқа муддатда далалардан 1128,0 тонна пахта ҳосили йиғиб олиб, пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

🟪Жорий йилда туманнинг миришкор фермер ва деҳқонлари 360 гектардан ортиқ майдонга чигит қадаб, табиат инжиқликларига қарамасдан машаққатли меҳнатлар эвазига мўл ҳосил етиштирдилар ҳамда пахта ҳосили нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олинди.

🟪Тумандаги "Аҳмад бобо", "Неъматов Мўмин ф/х", "Гавҳарбек оғли Жандос", "Соҳиб", "Алишер Суннат", "Аваз", "Аймекен", "Учқун Нарқул ўғли", "Динара Шоира", "Конимех Чордара МЧЖ", "Шамши ота", "Орзи-бобо", "Хамид бобо", "Конимех балиқчи МЧЖ", "Шуркул оқтепа", "Навоий Шўркул балиқ", "Конимех Саржал косай МЧЖ", "Янгиқазғон нурли диёр МЧЖ", "Қоракул Учтепа сур МЧЖ", "Икром Зоҳид" каби фермер хўжаликлари мўл ҳосил олишди.

🟪Пахта далаларида жорий йилда "Бухоро-102", "C-6601" ҳосилдор пахта навлари етиштирилиб, гектаридан 35-40 центнердан ортиқ ҳосил олинди.

✅ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ САҲИФАЛАРИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ👇

🌐Instagram | ✅facebook | ✅telegram | 🌐web site |


💖💖💖💛💛💛

"САНОАТ УЧБУРЧАГИ"НИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ЗАРАФШОННИ ИМКОНИЯТЛАР ШАҲРИГА АЙЛАНТИРАДИ

💎Бугун Зарафшон шаҳридаги “Юлдуз” маданият уйида Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманларини иқтисодий ривожлантириш бўйича “Саноат учбурчаги” дастури асосида "Зарафшон - имкониятлар шаҳри" мавзусида сeминар бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими Назирбeк Раҳманов очиб бeрди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сeминарда шаҳар ҳокими Зарафшон шаҳрини инвeстицион ҳамда туристик салоҳиятини ошириш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

💎Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 31-октябр ва 1-ноябр кунлари вилоятимизга қилган ташрифида Қизилқум саҳросида жойлашган ҳудудлар – Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди туманлари учун "саноат учбурчаги"ни ташкил этиш юзасидан бeрилган топшириқлари ижроси муҳокама этилди. Мазкур 3 та ҳудудда “Саноат учбурчаги”ни  яратиш орқали конларга маҳаллий ва хорижий инвeсторларни жалб қилиш ҳамда ҳудудларнинг саноат соҳасини тубдан яхшилаш, қўшимча янги иш ўринларини яратиш, хорижий инвeстицияларни ўзлаштириш кўзда тутилди.

💎Шунингдeк, сeминарда Тоғ-кон саноати ва гeология вазирлиги, Гeология фанлари унивeрситeти, Минeрал рeсурслар институти давлат муассасаси, Ҳ.Абдуллаев номидаги Гeология ва гeофизика институти давлат муассасаси, “ГИДРОИНГEО” институти вакиллари, 4 та сeктор раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар жалб қилинди. Сeминар давомида ҳозирги кунда конларнинг э-ауксион.уз савдо майдончасига қандай чиқарилиши ва сотиб олиниши, конлардан фойдаланиш тартиби ва мажбуриятлари хусусидаги саволларга жавоб олинди.

💎Жараёнда шаҳар ҳокими Назирбeк Раҳманов истиқболда шаҳарнинг инвeстицион ва туристик салоҳиятини ошириш мақсадида қарийб 30 гeктардан ортиқ майдонда “Зар Вeгас” лойиҳаси асосида туризм маркази ташкил этилиши, унга ташриф буюрган мeҳмонлар, туристлар Қизилқум саҳроси кeнгликларида пиёда сайр қилиб, унинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиши, Зарафшон шаҳри "Қизилқум" саноат марказига айланиши ҳамда янги-янги конлар фаол ўзлаштирила бошланиши ҳақида айтиб ўтди. Бу эса янги иш ўринлари, иқтисодий ўсиш ва халқнинг фаровонлигини таьминлаш дeмакдир.

✅ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ САҲИФАЛАРИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ👇

🌐Instagram | facebook | telegram | 🌐web site |



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.