ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
Аҳли-Байт мактабига тобе бўлган фуқаҳо ва мужтаҳидларимизнинг бу борада берган фатволаридан маълум бўлишича, биз мусулмонлар ҳам ҳазрат Исо пайғамбар таваллуд кунларини нишонласак бўлади, лекин христянларга хос ва мос ҳолатда, яъни уларникидек ҳаром ва гуноҳ ишларга тўлиб тошган ҳолатда бўлмаслиги керак! Бир сўз билан айтганда, христянлар янги йилни нишонлаганидек, биз мусулмонлар нишоламаслигимиз керак.
Зероки, уларнинг қиладиган кўп ишлари Ислом дини таълимотига зиддир.
Бироқ янги йилда шунчаки гуноҳсиз ҳолда биргаликда ўтириб ҳордиқ чиқариш ҳамда ҳалол бўлган таомлар ва ичимликларни истеъмол қилиб хурсандчилик қилиш шариати исломияда мумкин ва рухсат этилган амалдир!
Албатта, шуни ҳам айтиш лозимки, янги йилда қариндош-уруғларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни бориб кўриш ва кўнглини кўтариш каби хайрли ва савоб ишларни ҳам амалга ошириш мумкин.
Бундай ишларга шариати исломияда «Силаи раҳим» дейилади.
•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
http://t.me/navhala