Наманган шаҳар прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1 сонли қарори ижроси “Сардоба”, “Диёр”, “Шодлик”, “Заркент” маҳаллалари ўрганилди.
Ўрганишда ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари ва уларнинг ижросига эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди ва "хавфсиз кўча" ва "хавфсиз йўлак" ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Масъулларга аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, ушбу соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.