Ўғлинг бўлса ўғрининг
Ҳеч устидан кулмагин!
Қизинг бўлса фохишани
Сира мазах қилмагин!
Гадо кўрсанг кўчада,
Уриб тепиб ўтмагин.
Соқовга савол бериб,
Кулиб жавоб кутмагин.
Гарангни, карсан, дема
Жиннига тош отмагин.
Қайтар дунё қайтармиш,
Бу гуноҳга ботмагин.
Йиғлаб юрган бечоранинг
Кимдир кулса изидан.
Ўзига ҳам қайтади
Ўғли ё қизидан.
Яхшилиқ қил, дилдан қил,
Йўл бермагин миннатга.
Кибрли мақтанчоқлар
Кирмас экан жаннатга.
Бировни кийимига қараб,
Ўзингча берма бахо.
Шароити шундайдир,
Балки, ўзи бебаҳо.
Сени яратган Aллоҳ
Уларнинг ҳам Худоси
Етти осмонга етар
Мазлумларнинг дуоси.
Internet
https://t.me/nafismalikova
Ҳеч устидан кулмагин!
Қизинг бўлса фохишани
Сира мазах қилмагин!
Гадо кўрсанг кўчада,
Уриб тепиб ўтмагин.
Соқовга савол бериб,
Кулиб жавоб кутмагин.
Гарангни, карсан, дема
Жиннига тош отмагин.
Қайтар дунё қайтармиш,
Бу гуноҳга ботмагин.
Йиғлаб юрган бечоранинг
Кимдир кулса изидан.
Ўзига ҳам қайтади
Ўғли ё қизидан.
Яхшилиқ қил, дилдан қил,
Йўл бермагин миннатга.
Кибрли мақтанчоқлар
Кирмас экан жаннатга.
Бировни кийимига қараб,
Ўзингча берма бахо.
Шароити шундайдир,
Балки, ўзи бебаҳо.
Сени яратган Aллоҳ
Уларнинг ҳам Худоси
Етти осмонга етар
Мазлумларнинг дуоси.
Internet
https://t.me/nafismalikova