Дивандаги экспертлар dan repost
Улғайгач англаб етган хақиқатларим.
1. Самалёт мени олиб кет деб қичқирганинг билан, пилот сени эшитмайди.
2. Тушиб қолган кипригингни соғинган одамингни эслаб пуфлаб юборсанг у одам келиб қолмайди.
3. Уйда шакар ва туз хам тугаши мумкин экан, сотиб олиш керак бўларкан.
4. Боғча ва болалар оромгохида тушликдан кейин ухлаб олиш жааа унақа ёқимсиз иш эмас...
5. Шўрвадаги шолғом, минде опқараганда мазали бўларкан.
6. Юлдуз учган пайт тилак қилишни фойдаси йўқ, у юлдуз аслида миллиард йиллар илгари сўниб бўлган, худди сени орзуларинг каби.
7. Диванингни тагида махлук йўқ, бўлса хам ундан қўрқишмас, гаплашиб ўтиргинг, уни дардини эшитгинг келади.
8. Болалигингда сен учун дунёдаги энг бақувват инсон бўлиб туюлган дадангни, чарчадим деганини кўрасан экан...
9. 5 синфда ўқиб юрганингда, 4 синфдаги sevganinga ёзган хатингдаги самимийлик, хақиқийлик, жиддийлик, хозир ижтимоий тармоқларда қизларга гапирадиган гапларингдан кўра 1000 баробар кучли бўлганини англаб етасан.
10. 1 миллион сўм, умуман олганда катта сумма эмас экан...
11. Ойинг шапкангни кийиб кет демай қўйган бўлсада, ўзинг қидириб топиб кийиб кетасан.
12. Мактабда алочиликда сенга рақиб бўлган қиз, хозир Sardoba bozorida оддий сотувчи бўлиб ишлаетганини кўрганингда, ўзингни хозирги холатингдан келиб чиқиб ичингда ғолиблик хисси эмас, ачиниш хисси хукмрон бўларкан...
13. Шерали Жўраев қўшиқлари ёқа бошлар экан, сўзларига эътибор бериб эшитаркансан.
14. Биринчи мартта "Уйда ёлғиз" фильми сени юртинга келиб, сен кўрган пайтда, Америкада Кевин Макаллестер исмли тенгдошим бор деб ўйлаб юрган даврларингда, у уже давно улҳайиб хатто наркоман хам бўлиб кетганини ўйламагансан.
15. Кўнглинг тусаганки нарсани хатто уйингдан чиқмасдан, хозирок заказ қилиб ейишга пулинг бор, лекин хохиш йўқ.
16. Энг крутой қиммат телефон хохламайсан, сенга керакли функциялари бўлса бўлди.
17. Боланг касал бўлганида, аёлингни холатини кўриб, ўз онангни тушуна бошлайсан.
18. Ухлашга ётганингда орзу қилиб эмас, мақсад ва режаларни ўйлаб ётасан.
19. Туғилган кунинг жааа унақа особый байрам эмаслигини тушунасан.
20. Хаммамиз қачонлардур сўнги бор кўчага болалар билан ўйнагани чиққанмиз, бу болалигимиз тугаётган пайт эди. Лекин хеч биримиз ўша сўнги бор ўйнагани чиққан кунимизни эслай олмаймиз...