Яшил иқтисодиёт бўйича халқаро рейтинглар
Халқаро ташкилотлар томонидан дунёда ва алоҳида мамлакталарда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш ва “яшил” ўсишга ўтиш ҳолатини баҳолаш имконини берувчи турли кўрсаткичлар тўпламлари ишлаб чиқилган бўлиб, амалиётда қўлланиб келинмоқда.
Хусусан, бугунги кунда дунё бўйича “яшил” иқтисодиёт самарадорлигини баҳолайдиган Глобал “яшил” иқтисодиёт индекси (Global Green Economy Index – GGEI) ҳамда “Яшил” ўсиш индекс (Green Growth Index – GGI) каби халқаро рейтинг кўрсаткичлари кенг қўлланилмоқда.
“Яшил” ўсиш индекси (GGI) нинг 2022 йилги рейтингига кўра Австрия, Швеция, Дания ва Швецария каби Европа мамлакатлари энг юқори “яшил” ўсиш кўрсаткичларига эга.
Осиё минтақасида Япония етакчи бўлса, МДҲ давлатлари ичида Латвия мазкур рейтинг бўйича юқори ўриндаги кўрсаткичларни қайд этган.
Ўзбекистон Осиё давлатлари ичида 36-ўринда қайд этилган. Мамлакатнинг мазкур индексда “Ижтимоий қамров” (Social inclusion) ҳамда “Табиий капитал ҳимояси” (Natural capital protection) кўрсаткичлари нисбатан яхшироқ бўлса, “Ресурслардан самарали ва барқарор фойдаланиш” (Efficient and sustainable resource use), “Яшил” иқтисодий имкониятлар (Green economic opportunities) йўналишдаги кўрсаткичларни янада яхшилаш имконияти мавжуд.
Ҳ.Бакиров