🇹🇷 Истанбул шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирда бундай ноқонуний фаолиятга жалб қилинган фуқаролар Туркия қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка тортилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилмоқда.
Ноқонуний миграцияга кўмаклашишнинг оқибатлари:
• 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси;
• катта жарималар ва депортация;
• Туркияда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш;
• Туркия ва Европа мамлакатларига кириш тақиқлари.
👉 t.me/musofirlar