Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.
Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.
(Манба)
Яхшилар, никоҳ инсоният учун, айниқса, мусулмонлар учун жуда осон ва қулай бўлган катта неъматдир. Бунга эҳтиёжингиз борми, шароитингиз зарурий даражада етарли бўлса, уйланинг (турмушга чиқинг). Ўзингизни қийнаманг ва алдаманг. Ҳалол, осон йўл турганда ҳаром, қийин, хижолатли йўлга — номаҳрамлар билан ошиқ-мошиқ бўлиб, учирма гаплар қилиб, жимонан ё смслар билан хилватда қоманг. Эшитяпмиз, қанча-қанча динига амал қилишга ҳаракат қиладиган эркак ва аёллар номаҳрамларга ҳеч бир заруратсиз учирма гаплар қилиб, мақсадсиз, такарор-такрор ёзишмалар қилиб юрибди. Осон ва пок йўл тургандан онгли равишда нега нопок, хижолатли йўлни танлайсиз?!
Икром Шариф
http://t.me/muslimaningdaftari