#xabar #fatvo #ulamolar
🗣ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ФАТВО БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШГА ЧАҚИРДИ
⏺Конференциянинг асосий мақсади турли ғоявий таҳдидлардан муҳофазаланиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ва жамиятларда тинчликни мустаҳкамлаш саналади.
☪️Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирок этди.
🗣ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ФАТВО БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШГА ЧАҚИРДИ
🌙 Шу йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қоҳира шаҳрида халқаро фатво куни муносабати билан “Фатво ва маънавий хавфсизликни ҳимоя қилиш” мавзуси бўйича илк анжуман ўтказилди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 зиёд уламо ва фатво мутахассислари қатнашди.
⏺Конференциянинг асосий мақсади турли ғоявий таҳдидлардан муҳофазаланиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ва жамиятларда тинчликни мустаҳкамлаш саналади.
☪️Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирок этди.
😄Халқаро анжуманда Ҳомиджон домла мавзу доирасида маъруза қилиб, унда, жумладан, фатволар ислом оламида нақадар аҳамиятли экани, нотўғри фатволар мусулмонлар ўртасида бўлинишга олиб келаётгани, бу эса мўътадилликка асосланган Ислом руҳига зидлиги, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзаҳга журъатли бўлг...