Murod Nazarov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Assalomu Alaykum!
Mening telegram sahifamga xush kelibsiz!
Добро пожаловать на мой канал!
Здесь я делюсь некоторыми мыслями и событиями, с надеждой подарить друзьям позитив и улыбку 😊

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Алхамдулиллаҳ! Хаза мин фазли Робби!

Murad Buildings 5-чи йил кетма-кет «Йил Девелопери» мақомига сазовор бўлиб келяпти. Барча дўстларим, мижоз ва ҳамкорларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Ҳаммангизга катта раҳмат!!!
I love you all ❤️❤️❤️


Қурондан ўзим учун янги дуони кашф қилдим. Уни яқинларим билан ҳам улашгим келди. 😊

Маъноси: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”.

(Ал- Ахқоф, 15 оят)

61k 3 1.1k 1.7k

Ассалому алайкум азизлар!

Сизларга бир илтимосим бор эди:

Мен бошқараётган корхонани YIL BRENDI танловида қўллаб-қувватлаб юбора оласизми? Бағоят хурсанд бўлардик.

Бунинг учун қуйидаги телеграмм бот орқали Ko’chmas Mulk бўлимидаги MURAD BUILDINGS ни танланг.

Танлов натижаларини шу кунгача шунчаки кузатиб турдик, чунки олдинда эдик. Қарасам, баъзи компаниялар тарғибот қилиш йўли билан овоз йиғиб олишяпти. Биз ҳам жим ўтирмасдан дўстларимизга мурожаат қилиб кўрайлик деб уйладим. 😊

@makon_brand_bot

Олдиндан катта раҳмат!!!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Azon Global | Tezkor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#boshlandi | "Munosabat" ko'rsatuvi

Farzandlarni qanday qadriyatlar bilan tarbiyalash kerak?

Mehmonimiz: Murod Nazarov

Tomosha qiling 👉 https://youtu.be/EYWzpiDav4M


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тез кунларда муҳтарам Президентимизни Nest One чўққисида кутиб олишга тайёрмиз. Ишлар қизғин кетмоқда. Худо хоҳласа оз қолди!

Подготовка к сдаче идёт полным ходом. Через несколько дней готовы достойно встретить Главу государства!

In few days we are ready to host our President. All works are going with the highest enthusiasm!

#nestone #soon #believeinyourself #uzbekistan #hazaminfazlirobbi


Қалбим куйи, кўнглим дарди бу …

Кўзларим юмиб, ўйларга чўмиб қолганиммда, кўчаларни кезиб, осмону-дарахтларга боққанимда, беғубор фарзандларимни ўйнаб юрганларига қараганда, олам ва юртимизда бўлаётган ишларни ижтимоий тармоқлардан кузатаётганимда…

Қалбим куйи бу. Қалбим дарди бу 😓


Bir og’iz taklifimga javoban, hamkasblarim ikki soat ichida o’z daromadlaridan 2 mlrd so’m yig’ib berishdi.

Сотрудники NRG, Nest One и Murad Buildings за два часа собрали 2 млрд. сум со своих сбережений, в целях отправки гуманитарной помощи для турецких братьев и сестёр.

I am proud of you dear colleagues!
Biz birgamiz Turk qardoshlar!


Кечаги тежамкорликка чақирган мурожатимдан кейин фейсбук ва инстаграмда баъзи кишиларнинг комментарийларини ўқидим. Уларнинг ёзишларича барибир фойдаси йўқ…, бу шунчаки пиар …, пулини тўлаган бўлсам нимага газ ва электрни тежашим керак? …

Майли, ким нима ёзса, ёзаверсин. Ким қандай иш тутса ёки тутмаса ҳам ўзи билади. Мен Роббим буюрган эҳтиёткорлик чораларини кўриб қўйдим ва оддий фуқаро ўлароқ тежамкорликка бошқаларни ҳам чақираман. Балким уринишларимда натижа кутилганидек бўлмас, лекин Аллоҳнинг олдида ичимдаги ниятим муҳим.

Иброҳим а.с. қиссаларини эшитганмисмз?
Иброҳим а.с. ни ўтга ташлаганларида чумоли ўтни ўчириш учун сув ташишни бошлайди. Шунда атрофдагилар чумолини устидан куладилар, барибир фойдаси йўқ-ку деб.
Шунда уларга жавобан чумоли: Мени уринишларимдан фойда бўладими йўқми билмадим, муҳими кимни томонидалигим, деган экан.


ИЛТИМОС, ТАРҚАТИНГ!

Эртадан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Бундай 3-4 кунлаб -20 С га яқин бўладиган ҳавони ҳали биз кўрмаганмиз. Аллоҳдан буни бало эмас, барака бўлишини сўраган ҳолда, мен бир шахс, оила боши ва компания раҳбари сифатида қуйидаги чораларни кўришни тўғри деб биламан:

* Уйимиз ромлари четини скочлаб чиқдим. Мақсад - иссиқликни максимал даражада уйда ушлаб қолиш ва энергия сарфини қисқартириш.

* Энг кўп фойдаланадиган хоналардан ташқари ҳамма хоналарни батареяларини ўчириб қўйдим. Ҳатто болаларимни ҳам бир хонада 2 киши эмас, 3-4 киши бўлиб ухлашларига шароит яратдим. Ортиқча хоналарга электр ва газни сарфламаслик мақсадида.

* Хоналарда ёқиладиган электр ва чироқларни минимал, ўта зарур пайтларда ишлатиш.

* Ҳамкасабаларимга 4-5 кун ишга чиқмасдан, ўз уйларидан, онлайн ишлашга рухсат бердим. Агар кўп қор ёғиб, йўллар сирпанчиқ бўлса, ҳаётларини хафв остига қўймасликлари учун. Бош устига, ишхонада иситиш ва ёритишга кетадиган электр ва газ сарфи ҳам тежалади.

* Ҳовлидаги сув қувурларидаги сувларини тушириб, бўшатиб қуйдим, ёрилиб кетмаслиги учун.

Келаётган кунлар ҳаммамиз учун синовдир. Бундай аномал совуқ кунлардан фақат биргаликда чоралар кўрган ҳолда эсон-омон ўтиб оламиз, Худо хоҳласа.

Ҳар ким фақат ўзини ўйласа, уйида электр иситгич ва кондиционерларни ёқиб оламан деса, ҳаммамиз газ ва электрсиз қолишимиз мумкин. Шунинг учун коллектив маъсулиятни англаган ҳолда, 4-5 кунда ўтиб кетадиган синовли кунларда ҳар бир шахс, ҳар бир оила тежамкорлик режимига ўтишимиз мақсадга мувофиқ.

Ин шаа Аллох бу кунлардан ҳам эсон-омон ўтиб оламиз 🤲🏻🤲🏻🤲🏻


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталабдан югуриб юргандим, Nest One тепасида қўйилаётган антеннани кўриб, энг тепасига чиқиш фикри пайдо бўлди. Аввалига эрта-индин чиқарман дедиму, кейин, чўзиб ўтирадими деб, ўша заҳотиёқ тепага қараб йўл олдим 😄

*оилавий группамизга жўнатган видеоларимдан


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Lider School ташаббуси билан тайёрланди…


Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким неки изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

Ассалому алайкум азизлар!

17 май куни Nest One атрофидаги шов-шувларга аниқлик киритиш мақсадида Kun.uz нашрига интервью беришга розилик бердим. Интервью давомида мен кутмаган бошқа кўплаб саволлар берилди. Бундай вазиятда Устозларимиз тавсия берганларидек, ростини сўзлашга ва ҳеч кимни муҳокама қилмасликка ҳаракат қилдим. Шундай бўлсада, видео-интервью остида ёзилган изоҳларга қараганда кимлардур мени сўзларимда ҳақиқатни, бошқалар эса аксини кўрдилар.

Албатта танлов ҳар кимнинг ихтиёрида. Мен ҳамма ватандошларим фикрларини ҳурмат қиламан. Ин шаа Аллох ҳаммасини вақт кўрсатади. Биз бошлаган ишларимизда Роббимиздан хойр (яхшилик) ва ҳидоят (тўғри йўл) сўраган ҳолда, меҳнатда бардавом бўлиб, гапларимизни иш ва натижалар билан ҳаммасини кўрсатиб қўйишга ҳаракат қиламиз!

Ҳаммангизга хайрли кун тилайман!

Тўлиқ видеони кўрмаганлар учун:
https://youtu.be/XTk01ZqFnCo

YouTube | Facebook | Instagram Telegram |


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳаммага ассалому алайкум!

Кўплаб талабларга биноан, 222 метр баландликда тайёрланган кечаги ош видеосини шу ерга ҳам жойлаштириб қўяман.

Ошни 7 ёшимдан бери дамлаб келаман. Шу кунгача >1500 мартадан кўпроқ дамлаб кўрганман. Энг каттаси 80 кг гуручга, энг кичиги 300 гр га тайёрланган.

Ушбу видеодаги ош Самарқандча эмас, Тошкентча ёки ош-Сафи ҳам эмас, балки ҳар хил ошдан бир шингил олинган. Сабаби, ҳар гал бир ҳар хил қилиб кўришни яхши кўраман.

Ин шаа Аллоҳ Nest One битиши муносабати билан бир неча ойдан кейин катта қозонда ўз қўлларим билан ош дамлаб, ҳамкор ва дўстларимизни меҳмонга чақираман.

Саломат бўлинглар, азизларим!

YouTube | Facebook | Instagram Telegram |


Ассалому алайкум!

Ҳорманглар, ҳаммага хайрли кун!

Бир илтимосим бор эди. Айни кунларда Ўзбекистон брендлари орасида танлов бўлиб ўтяпти. Бугун охирги куни экан. Шу танловда бизни қўллаб-қувватлаб юборсангиз бағоят миннатдор бўлардим.

Овоз бериш учун мана бу жойга кириб, «Недвижимость» бўлимида Murad Buildings ёки Nest One ни белгиланг.

👉🏻 @makon_brand_bot

Олдиндан катта рахмат! 😊
YouTube Facebook Instagram Telegram


Шу десам, мендан бошқа яна Мурод Назаров борми дейман. Охирги пайтларда ҳар хил манбаларда ёзилаётган ғалати миш-мишларни ўқиб, ёқамни тишлаб ўтирибман. Ё, ҳақиқатан яна шу исмли одам бор, ё мен ўзим ҳақимда кўп нарсаларни билмас эканман 😅

Астағфируллоҳ!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барча ойижонларимиз, опа-сингилларимиз ва қадрдон аёлларимизни Murad Buildings, NRG ва Nest One жамоалари номидан чин юракдан табриклаймиз!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барча ойижонларимиз, опа-сингилларимиз ва қадрдон аёлларимизни Murad Buildings, NRG ва Nest One жамоалари номидан чин юракдан табриклаймиз!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барчага ассалому алайкум!
Мени йўқотиб қўйдингизми? 😄 Анчадан бери ёзмаганим учун узр, ишлар билан овора бўлиб қолдим. Унинг устига болаларимиз ҳам кўўўппп… 😅

Бугун қурувчи ҳамкасабаларимизга бир қўл-бола ош қилиб берай деб, катта қозонга ўт ёқдим. Мазза қилдим, чунки таом тайёрлашни азалдан яхши кўраман. Асосийси, ошимиз қурувчиларимизга ёққан бўлса бўлди, кейин улар ҳам уйларимизга худди шундай меҳр беришади-да 😄


Қўймадилар-қўймадиларда, барибир қочиб қутулолмадим. Шоирахон мендан ҳам кучли шахс бўлиб чиқдилар. Бир неча марта интервью беришдан тийилишга уриндим, лекин улар чекинмадилар. Охири кўнглим бўшлик қилди шекилли!?, интервью беришга рози бўлдим. Тақдир экан, нима ҳам қилардик. 😅🙈🤷🏻♂️

Тасвирга олишдан олдин оилам ва болалар мавзуси шахсий мавзу эканини инобатга олиб, интервьюда бу ҳақда фикр юритмаймиз дейишимга қарамай, Шоирахон охири буни ҳам уддалаб, бу мавзу ҳақида ҳам тўхталиб ўтишимга тўғри келди. Хуллас бўлар иш бўлди. Шоирахон интервьюни ёзиб олдилар, мен эса улардан юмшоқлик билан, чиройли муомала билан ҳар қандай вазиятда собитқадам бўлиб, қўйилган мақсадга эришиш мумкин эканлигига яна бир бор амин бўлдим 😊.

Айбга буюрманг, интервьюдаги саволларга берган жавобларим ўз билим ва тажрибамдан келиб чиққан ҳолда албатта.

Марҳамат, ўша шов-шувли интервьюни кўриш учун линк: https://youtu.be/PVxMTThMyYo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
В списке занятий, которые я бы хотел попробовать в этой жизни появилась ещё одна ✅.

Несколько дней я испытал себя в роли «Агента 007» 😎

—————————————
Ҳаётимда қилиб кўришни истаган ишларим рўйхатида яна битта ✅ қўшилди.

Бир неча кун давомида мен ўзимни «Агент 007» ролида синаб кўрдим 😊

#agent007 #murad_bond #ocard

58.9k 1 703 422 90
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

8 683

obunachilar
Kanal statistikasi