🌟🇺🇿 Фахр эт, Ватан
Ватан! Аждодларим ётган,
муқаддас тупроқ,
Бошим узра ҳилпираган
музаффар байроқ,
Гар эркингга кўз тикса, бир
шумният олчоқ,
Ер-ла яксон қилгувчи шер,
арслонларинг бор,
Ҳимоянгга тайёр мард-у,
майдонларинг бор..
Ота юртим, она халқим,
тинч, омон бўлсин,
Яшаётган ҳар лаҳзаси
хуш, ҳандон бўлсин,
Тунлар сокин, кундузлари
фаровон бўлсин,
Дея, шомдан тонгга қадар,
бедорларинг бор,
Чегарада сергак, ҳушёр,
шунқорларинг бор..
Фахр эт, Ватан, шаънингни
ор-номус деб, билган,
Хизматингга шай турмоққа
қасамёдғ қилган,
Жасоратлар ила кўкси
юлдузга тўлган,
Алпомишлар,Темурийлар,
сарбонларинг бор,
Чўққиларни кўзлаган ҳур,
карвонларинг бор..
Ўзбегимнинг келажаги,
бахти йўлида,
Мустақиллик, деб аталган
тахти йўлида,
Ватанига берган сўзи,
аҳди йўлида,
Қанча-қанча азиз жони
қурбонларинг бор,
Мангу кўксингга бош қўйган
ўғлонларинг бор..
Айланаркан ер-у само,
юлдузлар, ойлар,
От ўрнини босар экан,
албатта тойлар,
Оталарин матонатин
қалбига жойлаб,
Ўсаётган жасур, ўктам
зурёдларинг бор,
Жалолиддиндек шерюрак,
авлодларинг бор..
Ёвлар яқин йўлолмагай,
қўрғонларингга,
Қарға, қузғун қўнолмагай,
бўстонларингга,
Ҳасад қўли етолмагай,
имконларингга,
Ёвлар ўқи ўтмас, метин
қалқонларинг бор,
Тинчлигингга камарбаста,
посбонларинг бор..
Шундай болаларинг бордир,
сенинг, Ватанжон,
Меҳнатидан роҳат ила
топсин, шараф-шон,
Аллоҳ паноҳида доим
бўлсинлар, омон,
Улар сабаб, ёруғ, тиниқ
осмонларинг бор,
Яна қанча, зафар қучмоқ,
замонларинг бор...
Муножот Каримжон қизи ✍
Ватан! Аждодларим ётган,
муқаддас тупроқ,
Бошим узра ҳилпираган
музаффар байроқ,
Гар эркингга кўз тикса, бир
шумният олчоқ,
Ер-ла яксон қилгувчи шер,
арслонларинг бор,
Ҳимоянгга тайёр мард-у,
майдонларинг бор..
Ота юртим, она халқим,
тинч, омон бўлсин,
Яшаётган ҳар лаҳзаси
хуш, ҳандон бўлсин,
Тунлар сокин, кундузлари
фаровон бўлсин,
Дея, шомдан тонгга қадар,
бедорларинг бор,
Чегарада сергак, ҳушёр,
шунқорларинг бор..
Фахр эт, Ватан, шаънингни
ор-номус деб, билган,
Хизматингга шай турмоққа
қасамёдғ қилган,
Жасоратлар ила кўкси
юлдузга тўлган,
Алпомишлар,Темурийлар,
сарбонларинг бор,
Чўққиларни кўзлаган ҳур,
карвонларинг бор..
Ўзбегимнинг келажаги,
бахти йўлида,
Мустақиллик, деб аталган
тахти йўлида,
Ватанига берган сўзи,
аҳди йўлида,
Қанча-қанча азиз жони
қурбонларинг бор,
Мангу кўксингга бош қўйган
ўғлонларинг бор..
Айланаркан ер-у само,
юлдузлар, ойлар,
От ўрнини босар экан,
албатта тойлар,
Оталарин матонатин
қалбига жойлаб,
Ўсаётган жасур, ўктам
зурёдларинг бор,
Жалолиддиндек шерюрак,
авлодларинг бор..
Ёвлар яқин йўлолмагай,
қўрғонларингга,
Қарға, қузғун қўнолмагай,
бўстонларингга,
Ҳасад қўли етолмагай,
имконларингга,
Ёвлар ўқи ўтмас, метин
қалқонларинг бор,
Тинчлигингга камарбаста,
посбонларинг бор..
Шундай болаларинг бордир,
сенинг, Ватанжон,
Меҳнатидан роҳат ила
топсин, шараф-шон,
Аллоҳ паноҳида доим
бўлсинлар, омон,
Улар сабаб, ёруғ, тиниқ
осмонларинг бор,
Яна қанча, зафар қучмоқ,
замонларинг бор...
Муножот Каримжон қизи ✍