Маҳсулот қадоғидаги ёзувларни ўқиш - севимли машғулотларимдан бири 🙈 Айниқса, тожикча, қозоқча, қирғизча, туркманча, озарбайжонча тавсифларини мазза қилиб ўқийман (шунда ўзбек тилига оид кашфиётлар ҳам қилиб тураман - гоҳида чиройли, гоҳида аҳмоқона таржималар сабаб). Завқим жўшиб кетса, овоз чиқариб ўқий бошлайман, "Истеҳсолкунанда!.." деб. Яқинларим бу одатимдан кўп азоб чекишган 😁 https://t.me/uzbekonomics/1049