#Грант_лойиҳаси #Тадбирлар
✅
Муфтий Бобохоновлар бой илмий-маърифий мероси жамоатчиликка кенг тарғиб қилинмоқда🔽Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани
“Қаффол Шоший” маҳалласида
“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси томонидан амалга оширилган
“Комилликка йўлланма” давлат гранти асосида тадбир ўтказилди.
🔽Илмий-маърфий тадбирда жамғарма илмий ходими
Муродхон Зиёвуддинов иштирок этиб, Фонднинг мақсад-вазифалари, Муфтийлар сулоласи вакиллари
Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Доктор Шамсиддинхон Бобохоновнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда грант лойиҳаси ҳақида сўзлади.
🔽Ёшларни аждодларга муносиб тарзда
тарбиялаш, улар билан самимий
мулоқот қилиш,
миллий ва диний қадриятларни асраб авайлаш каби устивор масалалар
грантнинг асосий вазифаси экани қайд этилди.
🔽Грант лойиҳаси доирасида
ёшлар билан мулоқотни йўлга қўйиш,
маънавий-маърифий йўналишдаги саволларга жавоб бериш мақсадида
бот ишлаб чиқилгани эълон қилинди.
🔽Ёшларни илм олишга қизиқтириш,
Имом Бухорий каби боболаримизнинг одоб-алоққа доир
ҳадис асарлари билан таништириш давр талаби экани
маҳалла фаоллари томонидан ҳам эътироф этилди.
🔽 Грант лойиҳаси доирасида
Амирсаидхон Усмонхўжаев томонидан нашрдан чиқарилган
"Маънавий камолот сари" китоби маҳалла фаолларига ҳадя қилинди.
🔽Давра суҳбати фикр алмашиш ва қизғин муҳокамалар асосида ўтиб,
Муфтий Бобохоновлар бой илмий-маърифий меросини
жамоатчиликка кенг тарғиб қилиш каби ишларни амалга ошираётган
Фонд фаолиятига муваффақиятлар тилаб маҳалла оқсоқоллари дуои хайрлар қилишди.
✈️
t.me/muftiylaruzСаҳифаларимиз:🔅
🌐
Сайт |🎬
Youtube |🔵
Facebook |📷
Instagram