Энг илғор мутахассислар аниқланди
ДХХ Чегара қўшинларида “Энг моҳир муҳандис”, “Давлат чегарасини техник воситалар билан қўриқлашда энг моҳир мутахассис” ва “Энг моҳир кимёвий ҳимояланиш бўйича мутахассис” танловларининг 3-босқичи ўтказилди.
Соҳа мутахассисларининг билим ва малакаларини баҳолаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган ушбу танловда 20 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар уч босқичда ўзаро беллашдилар.
Биринчи ва иккинчи босқичда муҳандислик иншоотлари ҳамда тўсиқлари, Давлат чегарасини қўриқлашнинг техник воситалари ва радиацион, кимёвий, биологик ҳимоя воситалари, кимёвий қурол-аслаҳаларнинг тактик-техник тавсифи, улардан фойдаланиш ҳамда сақлаш тартибига оид назарий билимлари синовдан ўтган иштирокчилар, учинчи босқичда махсус ва жисмоний тайёргарлик меъёрларини амалий тарзда бажаришлари талаб этилди. Синовлар якунида иштирокчиларнинг ҳар уччала босқичда эришган натижалари умумлаштириб, йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди.
🇺🇿 Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿