Бобурийлар салтанати – Иккинчи Панипат жанги
Бобурийлар салтанати ва тамаддуни асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483 – 1530) ва Иброҳим Лўди (1526 йили ўлган) ўртасида 1526 йил 20 апрелда юз берган Панипат урушини ким билмайди дейсиз. Томирларида улуғ Амир Темур қони оқиб турган буюк бобомизнинг ўз қўшинидан деярли ўн марта кўп душманни енгани бугун чўпчакдек туюлиши мумкин. Бироқ бу – ишончли манбаларда ўз исботини топган тарихий ҳақиқат!
Орадан ўттиз йил ўтиб, 1556 йил 5 ноябрда худди шу ер – Панипатда шунга ўхшаш яна бир тарихий тўқнашув юз берган. Жуда кўпчилик билмайдиган ушбу воқеа эндигина бобурийлар етакчисига айланган 14 ёшли Акбарнинг (1556 – 1605) Ҳимчандр (1501 – 1556) бошчилигидаги ҳинд қўшинини енггани билан боғлиқдир.
Гап шундаки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўғли Ҳумоюн (1508 – 1556) орадан кетгани шароитида бобурийлар хонадонида туғилган бир қадар бошбодоқликдан фойдаланиб қолган Ҳимчандр отни қамчилаб, ҳатто Деҳлини ҳам босиб олишга эришади ва ўзини олий ҳукмдор деб эълон қилади.
Ушбу шароитда ўзини йўқотмаган Акбар оталиғи Байрамхон (1501 – 1561) ёрдамида барча имкониятни ишга солиб, қўлдан кетиши муқаррар ҳокимиятни қайтариб олишга отланади.
1556 йил 7 октябрда Деҳли яқинидаги Туғлуқобод шаҳрида юз берган Ҳимчандр билан биринчи тўқнашувда Ҳимчандр ихтиёрида 50 000 отлиқ, 1000 та фил, 51 та тўп бўлган. Олдинига бобурийлар қўшинининг ўнг ва чап қанотлари душманга ҳужум қилиб, уларни чекинтириб, таъқиб қилган. 3000 аксарини ўлдириб, 400 та филни қўлга олган. Илк муваффақиятдан руҳланиб кетган қўшин ғаним қароргоҳини талашга киришиб кетиб, ҳушёрликни қўлдан берган шароитда Ҳимчандр 300 фил ва қолган аскарлари билан ҳужумга ўтади. Ушбу ҳужумга дош беролмаган бобурийлар қўшинининг ортга чекинишдан ўзга иложи қолмайди. Оқибатда, Ҳимчандр Деҳлини эгаллайди.
Деҳлини қайтариб олиш мақсади билан ёнган Акбаршоҳ қайтадан қўшин тузишга киришади. Бобурийлар ҳарбий кучининг бош устунлиги отлиқ қўшин ва ёйчилар гуруҳининг борлиги билан боғлиқ эди. Шунингдек, жанг пайтида майдондаги вазиятни бошқариш, жумладан, душман ҳужумини қайтара олмаган ёки душман сафи ортиб кетган ҳолатларда, ўша томонга ёрдамчи кучлар жўнатиб турилганлиги ҳам уларга кўпинча қўл келарди.
Ҳал қилувчи уруш 1556 йил 5 ноябрда Панипатда содир бўлган. Ҳимчандрда 500 фил ва 30 000 аскар, Акбаршоҳда эса 10 000 қўшин бор эди.
Асосан фил, от, қилич, ёй, найзалар ишга солинган тўқнашув қиличлар билан жангдан бошланган. Сўнг душман филларни ўнг ва чап қанотдан ҳужумга ташлаб, улардан жонли девор сифатида фойдаланмоқчи бўлган. Акбаршоҳ қўшини эса филларни айланиб ўтиб, уларнинг оёғини кесиб ташлайди. Ҳимчандрнинг икки энг яхши саркардаси Шодихон Кўкар ва Бҳагван Дас ўлдирилади.
Жангда 5000 киши ўлгани, филлар ўлжа сифатида олингани маълум. Ҳимчандрнинг бутун хазинаси ҳам Акбаршоҳ қўлига тушади. Улуғ ғалабадан сўнг Деҳлига кириб борган Акбаршоҳ тахтга ўтиради, унинг номидан хутба ўқилиб, танга босилади. Шу тариқа, у бобоси Заҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган салтанатни йўқ бўлиб кетишдан сақлаб, Ҳиндистон тарихининг энг самарали ва гўзал босқичларидан бири ўлароқ тан олинган қирқ йиллик ҳукмронлик даврини бошлайди.
✍Фарида Султонова
Reaksiya bosish yodizdan chiqmasin😉
@muarrix_kutubxonasi — ishonchingizni oqlash uchun doim harakatdamiz