Ушбу монография Ўзбекистон тарихи давлат музейи фонди даги тарихий ҳужжатларга бағишланган. Нашрнинг биринчи қисмида музей фондидаги ҳужжатларнинг манба сифатидаги аҳамияти тадқиқ этилган. Иккинчи қисмда 1792-1925 йилларга оид 94 та ҳужжатнинг илмий тавсифи берилган. Ҳужжатларнинг катта қисми Тошкентга алоқадор бўлгани сабабли нашр шаҳарнинг кўрсатилган даврдаги ижти моий-иқтисодий тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун янги материалларни ўзида жамлаган. Шунингдек, китобдан ўрин олган Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II ва Муҳаммад Ниёз девонбегининг Ичан қалъада курдирган мадрасаларининг 1870-1871 йилларда тузилган йирик ўлчамдаги вақфномалари илк бор илмий муомалага киритилмоқда.
Ushbu kitobni xarid qilishni istaganlar @Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📲+998976362102