Hamster Kombat ўйинчилари қанча пул ишлаб топишди?
Фойдаланувчиларга арзимаган пул берилди, уни ҳам дарҳол ечиб олиш имкони йўқ. лоиха дастурчилари одамларни иккинчи мавсумга жалб этиб, уларни қўйиб юбориш ниятлари йўқ.
21 сентябрдан 22 сентябрга ўтар кечаси Hamster Kombat дастурчилари ҳар бир ўйинчининг фаоллигини ҳисоблаб чиқдилар. Кўпчилик ўйинчиларга 1000-4000 атрофидаги ҳамстер тангалари тақдим этилганлиги айтилмоқда. Ундан ташқари, баъзи маълумотларга кўра, аудиториянинг 63 фоизи блокланган. Аслида, кўплаб оммавий ахборот воситалари маълумотни нотўғри талқин қилмоқда, чунки лоиҳани расмий каналида бошқа маълумотлар кўрсатилган: Hamster Kombat-да жами 300 миллион киши рўйхатдан ўтган, улардан 131 миллион ҳақиқий фойдаланувчи 2024 йил 26 сентябрдаги листингга киритилган ва 2,3 миллион киши фирибгарлик учун блокланган.
Хўш, одамлар Hamster-ни ўйнаганлари учун қанча пул топишди? Бу саволга ҳозирча аниқ жавоб бериш мумкин эмас. Криптовалюта биржаларида (Pre-Market) битта #HMSTR танганинг нархи 0,01 доллар ёки 127 сум атрофида.
Ҳамма ўз даромадини ушбу рақамларга кўпайтириб, фойдани ҳисобламоқда. Бироқ бу ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ҳозирда HMSTR тангасининг қиймати Pre-Market томонидан белгиланган. Соддароқ қилиб айтганда, бу "тахминий нарх", чунки ҳамстер тангасининг ҳақиқий қиймати фақат листинг пайтида - 26 сентябрда маълум бўлади. Яна бир яхши бўлмаган янгилик бор.
Hamster Kombat-ънинг Телеграмдаги расмий каналида 1-мавсум якунига кўра, лоиҳа дастурчилари листинг пайтида тангаларни умумий ҳажмини атиги 60 фоизини тарқатишади. Қолгани эса кейинги мавсумларда тарқатилиши кўзда тутилмоқда. Биринчи тақсимот давомида берилган 60 фоиздан фойдаланувчиларга сал кам 90 фоиз танга берилади, қолган 10 фоизи эса (музлатилади) листингдан 10 ой ўтгач қайтарилади. Бу нима дегани?
Шундай қилиб, дастурчилар 2-мавсумга ўйинчиларни жалб қилмоқда ва бу бежиз эмас, чунки дастурчиларнинг асосий бойлиги бу фойдаланувчилардир.
Хулоса битта: Hamster Kombat ўз очкўзлиги туфайли барча келажакдаги шу каби ўйинларнинг ишончини йўқотди. Бундай тажрибадан сўнг камдан-кам одам яна шунга ўхшаш лойиҳаларга ишонади. Дарвоқе, "бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлади" деган мақол яна миллионлаб одамлар учун аччиқ ҳақиқат бўлиб чиқди.
Манба: Trading Feruzbek Aliev

Демак, агар сиз ярим йил вақтингизни экран устига босиб ўтказган бўлсангиз ва шуни эвазига 2 000 та Hamster Kombat тангаси сизга мукофот равишда берилган бўлса, сизнинг тангаларингиз бугунги Pre-Market нарҳ бўйича $20 доллар йоки 254 000 сўм га тенг. Бу дегани 6-ой умр = $20 (254 000 сўм). Одамларга ҳайрон қоламан.
Ҳамма ўз даромадини ушбу рақамларга кўпайтириб, фойдани ҳисобламоқда. Бироқ бу ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ҳозирда HMSTR тангасининг қиймати Pre-Market томонидан белгиланган. Соддароқ қилиб айтганда, бу "тахминий нарх", чунки ҳамстер тангасининг ҳақиқий қиймати фақат листинг пайтида - 26 сентябрда маълум бўлади. Яна бир яхши бўлмаган янгилик бор.
Hamster Kombat-ънинг Телеграмдаги расмий каналида 1-мавсум якунига кўра, лоиҳа дастурчилари листинг пайтида тангаларни умумий ҳажмини атиги 60 фоизини тарқатишади. Қолгани эса кейинги мавсумларда тарқатилиши кўзда тутилмоқда. Биринчи тақсимот давомида берилган 60 фоиздан фойдаланувчиларга сал кам 90 фоиз танга берилади, қолган 10 фоизи эса (музлатилади) листингдан 10 ой ўтгач қайтарилади. Бу нима дегани?
Мисол учун умуий хажм 1 000 000 HMSTR деб айтайлик, 1-чи мавсумда 60% яъни 600 000 та танга фойдаланувчиларга тарқатилади ва қолган 40% кейинги мавсумларда берилади. Сизга 600 000 та тангадан 100 таси берилди деб айтайлик, демак сал кам 90% тангангизни (90-та) листингдан кейин дарҳол биржада сотиб юборишингиз мумкин, аммо қолган 10% ни (10-та танга) 10 ой дан кейин сотиб йубориш ҳуқуқига эга бўласиз.