2024 йил 6 декабр куни Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси катта мажлислар залида бошқарма ишчи ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли, «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамияти, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида тадбир иштирокчиларига кенг кўламли тушунчалар берилди. Бизни кузатишда давом этинг👇
➡️
https://t.me/mngqchb ⬅️