#Тонгги_ҳикоя
АЁЛ
Ривоят қилишларича, қадимда ўлимга ҳукм қилинганлар орасида бир аёл бўлган экан. Йўлда кета туриб ўша аёл нина ва ип беришларини сўрабди.
– Сен бу нарсаларни нима қиласан. Ҳадемай жонингни олишади-ку, - дейишганда у:
– Кийимимнинг ён томондан озгина жойи сўкилибди, шуни тикиб олмоқчиман, - дебди хотиржамлик билан.
– Бунга на ҳожат? - деб масхаралаб кулишибди ёнидагилари.
– Мен аёл кишиман, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаё сақлаб туришим керак. Йиртиқ кийимда халойиқ олдига қандай чиқаман?
Уни қатлга олиб кетаётганлар бу сўзни эшитиб, сукут сақлабдилар.
@milliyteatr