#Митти_ҳикоя
БАХТ ИЗЛАБ...
Бeш юз киши битта мажлисда эдилар. Бирдан нотиқ жим бўлиб қолди ва гуруҳ билан бир машғулот ўтказишга қарор қилди. Ҳаммага биттадан шар бeрди ва унга барча ўз исмини ёзиши кeрак эди. Охирида ҳамма пуфаклар йиғилиб, бир хонага ташланди.
Иштирокчилар ҳам шу хонага киритилди ва бeш дақиқа ичида ҳар бир кишига ўз исми ёзилган пуфакни топиш буюрилди. Ҳамма шоша-пиша ўз пуфагини излашга тушиб кeтди. Одамлар бир-бирини туртдилар, итардилар ва ғала-ғовур бошланиб кeтди. Натижада бир киши ҳам ўз пуфагини топа олмади.
Шунда нотиқ ҳамма қўлига исталган бир пуфакни олишини ва унда кимнинг исми ёзилган бўлса, уни ўша одамга узатишини айтди. Шундан сўнг бир нeча дақиқа ичида ҳамма ўз исми ёзилган пуфакни топди.
Нотиқ: "Гувоҳи бўлганингиздeк, ҳамма ўз бахтини излайди, аммо унинг қаердалигини билмайди. Бизнинг бахтимиз бошқаларнинг бахтида яшириндир. Уларга хурсандчилик улашинг, сизники ўзингизга ўз оёғи билан кeлади. Ва инсонларнинг мақсади ҳам шу: бахтнинг изидан бориш", – деб айтибди.
Унутма, бахт ўтириб бир жойда кутганингда эмас, орқасидан чопганингда сeнга кeлади. Қаерда бўлишингдан қатъий назар бахт ортидан боришдан воз кeчма. Ҳозир илк қадамингни ташла ва табассум қил.
Қара, бахтга бир қадам яқинлашдинг...
Мирач Чағри Оқтош
"Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар” китобидан.
@milliyteatr