Milliy gvardiya Surxondaryo viloyati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Milliy gvardiya rasmiy veb sayti
www.Milliygvardiya.uz
Qo‘riqlash bosh boshqarmasi veb sayti
www.qbb.uz
Murojaat uchun telefon:
+998762212261

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қўриқлаш бош бошқармаси I расмий канал dan repost
🟢Ҳурматли фуқаролар!

💪Яшаш хонадонингизни хавфсизлигидан хавотирдамисиз?

✅Унда 📞1131 рақамига қўнғироқ қилинг ва хонадонингиз хавфсизлигини замонавий техник воситалар ҳамда "ақлли уй" лойиҳаси орқали назорат қилинг.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter


Aждодлар ёди ила яшаймиз мудом

Бугун Термиз шаҳрида буюк бобокалонимизнинг ижодий меросини ўзида акс эттирган Aлишер Навоий ҳайкали жойлашган майдонда буюк мутафаккир таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан маданий тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар, буюк бобокалонимиз яратган ўлмас асарлари халқимизнинг бой маънавий меросида, хусусан, ёшлар тарбиясида алоҳида ўрин тутишини таъкидладилар.

Маданий тадбирда Aлишер Навоий ғазалларидан парчалар ўқилди, куй-қўшиқлар куйланди ҳамда "Aлишер Навоий" спектаклидан парча намойиш этилди. Якунда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва зиёлилар Aлишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo


Aлишер Навоий – миллий ифтихор ва адабий меросимиз тимсоли!

Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида буюк мутафаккир ва адиб Aлишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, "Ёш гвардиячилар" синфи ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда ўқувчилар ижросида Навоий ҳаёт йўли ёритилган саҳна кўринишлари, ғазал ва рубоийлар, дилрабо рақслар намойиш этилди. Тадбир доирасида, ижодкор ёшларни аниқлаш, вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида расмлар танлови ҳам ўтказилди. Мактаб-интернат галереясидаги тасвирий санъат асарлари, Рўзи Чориев музейи билан яқиндан танишилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган ҳамда расм чизиш танловида ғолиб бўлган ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo


Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчилар ўртасида "Навоийнинг беқиёс илмий-ижодий мероси" мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Унда иштирокчилар улуғ мутафаккир ҳаёти ва ижодини ўз таассуротлари орқали баён этдилар. Якунда энг сара ижодий ишлар соҳиблари бошқарма раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу эса ходимларнинг аждодларимизнинг бой маънавий меросини чуқурроқ ўрганишга, уларнинг маънавий савиясини оширишга хизмат қилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo



5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.