Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди:
- Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим.
Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.
rel='nofollow'>Http://t.me/millionsovetodengax