❗️Миграция агентлиги ташкил этилди
“Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.) қабул қилинди
🏢 Фармонга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.
🗂 Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.
✅ Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
🗓 2025 йил 1 январдан:
🔹Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;
🔹Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.
@migration_TMMA